"Локомотив" ўтган мавсум Олий лигада ўйнаган легионер билан шартнома имзолади

15 янв 2018, 11:51
Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдирмоқда.

Ўтган мавсумни “Олмалиқ”да ўтказган Йелич эндиликда "Локо" шарафини ҳимоя қилади. "Темирйўлчилар" сербиялик ярим ҳимоячи Игорь Йелич билан расман шартнома имзолашди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар қилмоқда. Бунга қадар биз Игорь Йелич "Локомотив"га ўтишга яқин эканлиги ҳақида хабар бергандик. Якунда эса бу трансфер амалга ошди.

<АГМК легионери "Локомотив"га ўтишга яқин>

"Локомотив" Игорь Йелич билан қанча муддатга шартнома имзолагани расмий хабарда айтилмаган. Игорь Йелич "Олмалиқ" сафида 29 маротаба майдонга тушган ҳолда рақиблар дарвозасини 5 бор ишғол этишга муваффақ бўлган.

Игорь Йелич "Локо"да 88-рақам остида майдонга тушади.

Таъкидлаш жоизки, Игорь Йелич бунга қадар “Вождовац”, “Младость”, “ОФК Белград”, “Нови Пазар” каби бир қатор болқон клублари таркибида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Йелич айни пайтда Дубайда янги мавсумга тараддуд кўраётган "Локомотив" машғулотларида иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: lokomotiv.uz