"Локомотив" журналистларни матбуот анжуманига таклиф этади
02 мар 2019 17:44
Янгиликлар
"Локомотив" журналистларни матбуот анжуманига таклиф этади
4 март куни "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида 1-тур учрашувини ўтказади.
"Локомотив" душанба куни ўз майдонида БААнинг "Ал Ваҳда" клубига қарши баҳс олиб боради. Шу муносабат билан эртага, 3 март куни ўйинолди расмий матбуот анжумани ўтказилади.
Матбуот анжумани соат 12:00да бошланади ҳамда ТТЗ "Локомотив" стадионининг матбуот анжуманлари залида ташкил этилади. Бунда ҳар икки жамоа бош мураббийлари билан биргаликда бир нафардан футболчи иштирок этади.
Спорт соҳасида фаолият юритаётган барча ОАВ ходимларини ушбу тадбирга таклиф этиб қоламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар