

Ана энди натижаларни эълон қиладиган вақт келди. Анчагина кўпсонли ишқибозлар иштирок этган мазкур сўровнома якунларига кўра, Игнатий Нестеров ўтган ойдаги кўрсатгичлари бўйича “Локомотив”нинг энг яхши футболчиси деб топилди. У жами овоз берганларнинг 46% овозини йиғишга эришди. Шунингдек, ёш ярим ҳимоячи Икром Алибоевга ҳам кўпчилик овоз берди. Бироқ Икром 36% овоз билан иккинчи поғонага жойлашди. Овоз бериш жараёни натижаларига кўра, учинчи дея 22% овоз билан Жалолиддин Машарипов эътироф этилди.




