UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  1 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  445 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13

Лочин Солиев: Фарзандим ҳам футболчи бўлишини хоҳлайман Янгиликлар

Лочин Солиев: Фарзандим ҳам футболчи бўлишини хоҳлайман

"Андижон" ҳужумчиси Лочин Солиевнинг хонадонида янги фарзанд дунёга келганини хабар қилгандик. Мавсум бошида бетоб бўлиб қолгани боис дастлабки турларни ўтказиб юборган ҳужумчи яна сафга қайтди.
Мамлакат Кубоги 1/16 финал босқичида “Шердор”га қарши баҳсда Солиев асосий таркибдан жой олди. Айни пайтда кайфияти юқори бўлган ҳужумчи билан суҳбатлашиб ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Лочинбек, ўғил фарзандлик бўлганингиз билан табриклаймиз.
 - Раҳмат.

- Инсон учун фарзандлик бўлиш барибир бошқача ҳис туйғуларни уйғотади. Шундай эмасми?
 - Албатта, менимча ҳар бир ота фарзанд кўрганда ўзини қўярга жой топа олмаса керак. Айниқса, ўғил кўрганда. Фарзандларим уч нафар бўлди ва ҳаммаси бир хил ҳис-ҳаяжонларни бошдан ўтказдим. Албатта, иккита қизалоқдан кейин ўғиллик бўлганимдан хурсандман.

- Ўғлингиз ҳам келажакда футболчи бўлишини ҳозирдан ҳис қиляпсизми?
 - Албатта, ўғлимни мен каби футболчи бўлишини хоҳлайман. Умид қиламанки, фарзандим келажакда яхши футболчи бўлсин.

- Маълум муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтингиз. Мухлисларга чемпионат бошида ўйнамаганингиз сабабларини тушунтириб ўтсангиз.
 - Жамоамиз кучлилар сафига қайтгач, йил бошида ўз олдимга тўпурар бўлишни вазифа қилиб қўйгандим. Шунга яраша мавсумга тайёргарлик кўраётгандим. Тошкентдаги йиғинимиз чоғида кутилмаганда шамоллаб қолдим. Дастлаб томоғим оғриди, кейин истмам кўтарилди. 20-25 кун ўзимга кела олмадим ва кўплаб машғулотларни ўтказиб юбордим. Аксига олиб, чемпионат бошланганда ҳам соғайиб кетмадим. Шу сабабли дастлабки турларни ўтказиб юборишимга тўғри келди. “Динамо” билан бўлган учрашувда майдонга қайтим ва ҳозирда яхши спорт формасига киришга ҳаракат қиляпман. Тўпурар бўлиш мақсадидан қайтганим йўқ ва жамоадошларим ёрдамида буни уддалашга ҳаракат қиламан.

- Кубок баҳсида биринчи лига вакили “Шердор” клуби тўсиғидан ўтиш қийин бўлдими?
 - Олий ва биринчи лига жамоалари тўқнаш келганда барибир қийин ўйин кечади. Шу боис Самарқандда ғалаба қозонишимиз осон бўлгани йўқ. Биринчи лига жамоалари элита вакилларига қарши икки-уч баробар куч билан ўйнашга ҳаракат қилишади. Буни яхши билардик. Майдоннинг ҳолати ҳам ёмонлиги ўз таъсирини кўрсатмай қўймади. Шунга қарамай, ижобий натижа қайд этиб мухлисларимизга биринчи ғалабани тақдим эта олдик. Бу ютуқ бизга кейинги ўйинларда куч бағишлайди.

- Жамоа етакчиси сифатида чемпионатдаги муваффақиятсизликларга нима сабаб бўляпти деб ўйлайсиз?
 - Омадсизлик туфайли шундай бўляптими, билмадим. Ғалаба қозонаётган ўйинимизда ютқазганимизни яна нима дейиш мумкин. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда ва вазиятни ўзгартириш учун вақт бор.

- Кетма-кет мағлубиятлар футболчиларга салбий таъсир кўрсатмаяптими? Қолаверса, бу ёғда мухлислар чемпионатдаги дастлабки ғалабани ҳам кутишмоқда.
 - Хоҳласак-хоҳламасак, мағлубият ҳар қандай инсонга ёмон таъсир қилади. Жамоанг юта олмаса футболчини бу руҳан қийнайди. Аммо ғалабалар келишига биз албатта ишонамиз. Ишқибозларимизнинг ҳозирги ҳолатини яхши тушуниб турибмиз. Биз ҳам ҳар бир ўйинга фақат ғалаба қозониш мақсадида тушяпмиз. Лекин негадир бунга эриша олмаяпмиз. Бош мураббийимиз ҳам айни пайтда омадсизликдан чиқиб кетиш йўлларини излаган ҳолда кўнглимизни кўтаришга ҳаракат қиляпти. Худо хоҳласа, ғалабали кунларимиз ҳам келади.

- Бир йиллик танаффусдан кейин олий лигага қайтиб ўйнаш қийинчилик туғдирмаяптими?
 - Олий лигада тўп суриш биринчи лигага қараганда қизиқарли. Чунки элитада кучли жамоалар кўп ва ҳар бир рақибга қарши пухта тайёргарлик кўриш талаб этилади. Бундан ташқари олий лигада футболчи ҳамиша яхши формада бўлишга ҳаракат қилади. Шунинг учун олий лигада ўйнаш осонроқ деб ўйлайман. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика