

Ушбу соврин учун курашда 26 ёшли футболчи жамоадошлари Фабиньо ва Садьо Манени ортда қолдирди.
Окселед-Чемберлен ўтган ойда жамоаси таркибида учта учрашувда (барча турнирларда) майдонга тушиб, учта гол уришнинг уддасидан чиқди. “Генк” дарвозасига икки тўп киритган бўлса, Лига Кубоги баҳсида “Арсенал” дарвозабонини ҳам доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди.



