“Ливерпуль”нинг “Энфилд”даги ғалабали серияси якунланди

Eldor Akmurzayev
11 июл 2020, 21:05
Бироз олдин, Англия чемпионати 35-туридан ўрин олган “Ливерпуль” – “Бёрнли” баҳси (1:1) бўлиб ўтди.

Юрген Клопп шогирдлари 2019 йилнинг 30 январидан буён илк марта ўз майдонида очко йўқотди. Ўшанда улар чемпионатнинг 24-тури доирасида “Лестер” билан дуранг (1:1) ўйнашган эди.

Шу тариқа, “Бёрнли” мерсисайдликларнинг АПЛда давом этган 24 ўйинлик ғалабали сериясига барҳам берди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru