"Ливерпуль" хавбеки "Зальцбург"га йўл олди
23 авг 2024 12:57
Янгиликлар
"Ливерпуль" хавбеки "Зальцбург"га йўл олди
"Ливерпуль" тарбияланувчиси Бобби Кларкнинг "Зальцбург"га ўтганини эълон қилди.
Томонлар 2029 йилнинг июнига қадар шартнома имзоладилар.
"Қизиллар" келишув суммасини ошкор қилмади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, мерсисайдликлар футболчи учун 12 млн евро олишади.

Кларк 2021 йилдан бери "Ливерпуль" тизимида ўйнаб келаётганди. Бу вақт ичида 19 ёшли ярим ҳимоячи "қизиллар"нинг асосий таркибида 14 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Зальцбург"ни аввал "Ливерпул"да Юрген Клоппнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Пеп Лейндерс бошқармоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар