"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси: "Робертсон - дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси"

Alisher
13 янв 2021, 14:50
"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Хосе Энрике мерсисайдликларнинг қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон ҳақида гапирди.

"Мен Робертсонни дунёдаги энг кучли чап қанот ҳимоячиси деб ҳисоблайман. Эндрю сўнгги мавсумларда ақлбовар қилмас футбол намойиш этмоқда.

"Ливерпуль" ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказади, бу йигит эса доим юқори даражада ўйнайди. Робертсон мен учун "қизиллар" таркибидаги мавсум футболчиси", - дейди Энрике.

26 ёшли шотландиялик футболчи жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›