

“Умид қиламизки, трансфер бозори қайта очилади ва “Ливерпуль” ҳужумдаги триони қўллаш мақсадида кимнидир сотиб олади. “Ливерпуль”нинг ҳозирги ҳолатига кўра, келадиган янги футболчи юқори савияли бўлиши аниқ. У нималарга қодирлигини майдонда ва ундан ташқарида исботлашга астойдил ҳаракат қилади, чунки ҳозирда клуб талаби жуда юқори. “Ливерпуль”га келган ҳар қандай футболчи ўзига бўлган ишончни кўрсата олиши керак. Агарда Тимо Вернер “Ливерпуль”га ўтадиган бўлса, катта муаммоларга дуч келади. У захира ўриндиғида ўтиришга тайёр бўлиши зарур”, дейди Олдридж.



