"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда
08 дек 2025 23:00
Янгиликлар
"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда
"The Athletic" нашрининг хабар беришича, "Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳнинг баёнотларига қарамасдан, ҳали ҳам футболчининг 2027 йилгача мўлжалланган шартномасига содиқ қолмоқда. Клубдагилар юзага келган вазиятни вақтинчалик деб ҳисобламоқда ва уни ҳали ҳам изга солиш мумкинлигига ишонмоқда.
Айни дамда мерсисайдликлар клуби вингернинг жамоадан кетишини режалаштирмаяпти ва қишки трансфер ойнасида унинг позицияси учун бошқа футболчи билан шартнома имзолаш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи кетма-кет учта ўйинда асосий таркибга киритилмаганидан сўнг клубнинг ўзига бўлган муносабатини танқид қилган эди: "Мен клуб учун шунча нарса қилдим, улар эса мени шунчаки "автобус тагига итаришди" (қийин вазиятда қолдиришди). Африка Кубоги олдидан хайрлашаман – кейин нима бўлишини билмайман".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар