"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди

Alisher Ostonov
28 дек 2025, 16:15
Англиянинг "Ливерпуль” клуби "Реал"нинг 24 ёшли бразилиялик ҳужумчиси Родриго билан шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда.

Муҳаммад Салоҳнинг жамоадан кетиши фонида инглизларнинг ҳужумчига қизиқиши ортди.

Инсайдерларнинг таъкидлашича, "Ливерпуль” Родриго учун 50-60 млн евро тўлашга тайёр. Тез орада Арне Слот жамоаси расмий таклифни “қаймоқранглилар”га юбориши мумкин.

Родриго 2020 йилдан бери "Реал"да ўйнамоқда. Бу мавсумда ҳужумчи Ла Лигада 16 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 1 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Defensa Central

Сўнгги янгиликлар

Барча ›