“Ливерпуль” "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
09 ноя 2021 10:00
Янгиликлар
“Ливерпуль” "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Реал Сосьедад" хавбеки Микель Мерино фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
“Ливерпуль” устози Юрген Клопп жамоанинг марказий ярим ҳимоясини кучайтирмоқчи. Аввалига мерсисайдликлар “Боруссия Д”нинг иқтидорли футболчиси Жуд Беллингемга қизиқаётганди, аммо унинг трансфер нархи анча қиммат (120 млн евро) бўлгани туфайли Мерино варианти кўриб чиқиладиган бўлди.
25 ёшли испаниялик жорий мавсум клуб либосида 17 ўйинда қатнашиб, 3+4 натижа қайд этиб турибди. Футболчи 2018 йилдан бери "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йил ёзигача мўлжалланган, трансфер нархи эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар