

"Caught Offside" маълумотларига кўра, "қизиллар" раҳбарияти 23 ёшли ПСЖ вингери Брэдли Барколя 33 ёшли Салоҳнинг ўрнини босувчи асосий номзод сифатида белгилаб олинди.
ПСЖ Барколяни қўйиб юборишни истамаяпти, аммо агар футболчи "Ливерпул"га ўтишга қарор қилса, Париж клуби эътироз билдириши эҳтимолдан йироқ.

Франциялик вингер 2023 йилда "Лион"дан ПСЖга 45 миллион евро эвазига қўшилди. У бу мавсум парижликлар сафида 19 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 3 та голли узатма берган.
Барколянинг француз гигантлари билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади ва Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.



