"Ливерпуль" "Наполи" хавбекига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
24 июн 2024
Машҳур футболчи Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин.

"Наполи" ярим ҳимоячиси Станислав Лоботка Евро-2024'да Словакия терма жамоаси сафида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Хавбек 29 ёшида ўзининг энг юқори чўққисида эканлигини кўрсатмоқда, бу эса топ-клублар, жумладан, "Ливерпул"нинг қизиқишини уйғотди ва уни имзолашни устувор вазифа деб ҳисобланмоқда. 

Ярим ҳимоячининг трансфер нархи 40 миллион евродан ошиб кетиши мумкин. 

Лоботка – "Наполи"нинг асосий ўйинчиларидан бири. Унинг Европа чемпионатидаги ўйинлари мусобақадаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири эканлигини тасдиқлади.

"Ливерпул"нинг Лоботкага қизиқиши нафақат унинг Европа чемпионатидаги ўйинлари, балки А Сериядаги барқарорлиги билан ҳам изоҳланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo