

Мерсисайдликларнинг жорий мавсум Чемпионлар лигасида урган голлари 31тага етди. Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари жамоанинг ЕЧЛ бир мавсумида кўп гол уриш борасидаги рекордини янгилашди. Аввалги рекорд 2007-2008 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда, Жеррард ва Торрес етакчилигидаги "Ливерпуль" Чемпионлар лигасида 29та тўп киритган.




