"Ливерпуль" Гётце учун "Бавария"га 25 млн. евро таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
13 май 2016, 10:46
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Бавария" ярим ҳимоячиси Марио Гётце хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, мерсисайдлар Германия терма жамоаси футболчиси учун 25 млн. евро таклиф қилишган. Гётценинг ўзи Евро-2016дан сўнг келажаги борасида якуний қарорни қабул қилмоқчи.

Немис ОАВнинг маълум қилишича, айни дамда футболчига қизиқиш билдираётган ягона жамоа - "Ливерпуль".

Олдинроқ "Бавария"нинг бўлажак бош мураббийи Карло Анчелотти Гётцега фаолиятини бошқа клубда давом эттиришни маслаҳат берган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail