UZ

"Лион" устози: "Ливерпуль" билан келишув барбод бўлганидан Фекирнинг жахли чиққан" Янгиликлар

"Лион" устози: "Ливерпуль" билан келишув барбод бўлганидан Фекирнинг жахли чиққан"

"Лион" бош мураббийи Бруно Женезио жамоа сардори Набиль Фекир "Ливерпуль"га трансфери амалга ошмай қолганидан жуда ҳам жахли чиққанини маълум қилди.

Француз ушбу ёзда "қизиллар" сафига ўтишга жуда яқин келган эди, аммо келишув барбод бўлганди.

"Фекирнинг жуда ҳам жахли чиққан. Бундай ҳолатни қабул қилиш ёқимли эмас. У ўзи истаган жамоага ўтишга яқин эди. У ерда Набиль янги даражага чиқиши мумкин эди. Лекин, ҳаммаси бундан баттар бўлиши ҳам мумкин эди. "Лион" ҳам кучли жамоа, у бизнинг сардоримиз ва Чемпионлар лигасида ўйнайди. Бу мавсум Фекир учун муҳим бўлиши мумкин. Унда ўтган мавсумдагидан ёмонроқ ўйнашига сабаб кўрмаяпман. Нима бўлганда ҳам, у биз билан ўйнашга тайёр", - деди Женезио.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг