"Лион" Депайнинг нархини туширишга тайёр

Mirjalol Normatov
29 сен 2020, 22:40
"Барселона" ҳали ҳам "Лион" форварди Мемфис Депай трансферидан умид узмаган.

"L’Equipe" хабарига кўра, француз клуби раҳбарияти футболчининг нархини туширишга тайёр. Олдинроқ "Лион" футболчини 25 млн еврога қўйиб юбориши мумкинлиги борасида маълумотлар тарқагани. Бироқ унинг шартномаси келаси йили ёзда якунига етишини инобатга олган ҳолда, нарх тушиши мумкин. Томонлар музокараларни давом эттирмоқда.

Ўтган мавсумда Депай "Лион" таркибида 22 ўйинда 15 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар

Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›