Лингард "Ноттингем Форест" нигоҳида

Sherzod Nurmatov
20 июл 2022, 19:38
Англия Премьер-лигасига чиққан "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячи Жесси Лингардга қизиқмоқда.

"The Athletic" нашрининг хабар беришича, футболчига Саудия Арабистони жамоасидан таклиф бор, бироқ англиялик ўйинчи Англияда қолишни маъқул кўрмоқда.

29 ёшли Лингард аввалги клуби "Манчестер Юнайтед"да 232 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урган ва 21 та голга ассистентлик қилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic