

"Лидс" вингери Рафинья Диас "Ливерпуль" ва бошқа бир қанча клублар таклифини рад этди, деб хабар берди Sport.es. Футболчи "Барселона"га ўтиш ниятида.
Маълумки, каталонияликлар футболчи билан алоқада, аммо ҳозирча трансфер суммаси борасида "товуслар" билан келиша олишмаяпти.
Олдинроқ "кўк-анорранглилар" Рафиньяга қизиқиш бўлаётганини тасдиқлашганди.



