

"Товуслар" раҳбарияти жамоанинг аргентиналик бош мураббийи Марсело Бьелсани истеъфога чиқариш ҳақида ўйлаб қолишди.
Хабарларга кўра, мураббий келаси мавсум аниқ "Лидс"ни бошқармайди. Агар жамоанинг натижалари яхшиланмаса, Бьелса қишдаёқ истеъфога чиқарилиши мумкин.
"Лидс" 18 турдан сўнг 16 очко жамғарган ҳолда жадвалда 16-ўринда бормоқда. "Товуслар" 26 декабрда "Ливерпуль" билан ўйнашади.



