

LFP раҳбариятининг ҳисоблашича, бу қарор учун RFEFда асос йўқ. LFPдагилар ушбу қарорни қабул қилишда иштирок этганларнинг барчасини жавобгарликка тортмоқчи.
LFP бу воқеалар сабаб 11 май куни барча клубларни йиғилишга чақирди.
Олдинроқ RFEF мамлакат чемпионати телеҳуқуқларидан тушган пулни тенг тарқатиш қарорига қўшилмай, 16 май санасидан Испаниянинг ички чемпионатларини тўхтатишга қарор қилган.
Шундай қилиб, агар Испания футбол федерацияси ва мамлакат раҳбарияти келиша олишмаса, 10 кундан сўнг мамлакатдаги барча чемпионатлар тўхтатилади.



