LFP Испания чемпионатини тўхтатиш қарори сабаб RFEFни судга берди
07 май 2015 10:47
Янгиликлар
LFP Испания чемпионатини тўхтатиш қарори сабаб RFEFни судга берди
Испания профессионал футбол лигаси (LFP) ички чемпионатларни тўхтатиш қарори учун мамлакат футбол федерациясини (RFEF) судга берди.
LFP раҳбариятининг ҳисоблашича, бу қарор учун RFEFда асос йўқ. LFPдагилар ушбу қарорни қабул қилишда иштирок этганларнинг барчасини жавобгарликка тортмоқчи.
LFP бу воқеалар сабаб 11 май куни барча клубларни йиғилишга чақирди.
Олдинроқ RFEF мамлакат чемпионати телеҳуқуқларидан тушган пулни тенг тарқатиш қарорига қўшилмай, 16 май санасидан Испаниянинг ички чемпионатларини тўхтатишга қарор қилган.
Шундай қилиб, агар Испания футбол федерацияси ва мамлакат раҳбарияти келиша олишмаса, 10 кундан сўнг мамлакатдаги барча чемпионатлар тўхтатилади.
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар