Левандовски “Реал”га қарши ўйнамоқчи

Оқил Абдубарноев
27 окт 2023, 02:49
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Эл Класико"да қатнашмоқчи.

Каталония жамоаси Ла Лиганинг 11-турида “Реал”ни қабул қилади. Учрашув 28 октябрь, шанба куни бўлиб ўтади.

Манбанинг хабарига кўра, "Барселона"нинг польшалик ҳужумчиси тўпиғидан олган жароҳатидан ҳали тўлиқ фориғ бўлмаганига қарамай, ушбу ўйинда майдонга тушади.

Левандовскининг иштироки бўйича якуний қарор эртанги машғулотдан сўнг қабул қилинади. Форвардда ҳеч қандай муаммо юзага келмаса, Роберт катта эҳтимол билан "Эл Класико" учун таркибга киритилади.

Поляк ҳужумчиси ўйинни захира ўриндиғида бошлаши кутилмоқда ва лозим топилганда, 15-20 дақиқа имконият тақдим эьтилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›