Англия чемпиони "Лестер" клуби кеча сафарда "Копенгаген" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Шу тариқа, Клаудио Раньери шогирдлари Европа чемпионлар лигасининг дастлабки 4та ўйинида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди ва рекордчига айланди.
Ушбу мусобақа тарихида ҳеч бир клуб дебют мавсумда дастлабки 4та ўйинни қуруқ ўтказа олмаган.