UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 0:0 (матнли трансляция)  0 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  9 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  14 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  9 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  22 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  5 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1

Лео Игита: "Бу мен учун сўнгги ЖЧ эди" Янгиликлар

Лео Игита: "Бу мен учун сўнгги ЖЧ эди"

Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Қозоғистон – Аргентина (1:6) ўйинидан сўнг қозоғистонликлар посбони Лео Игита фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Қийин баҳс бўлди. Биринчи таймда назорат бизда эди, ҳаммаси яхши кетаётганди. Иккинчи таймда хатолар қила бошладик. Аргентиналик футзалчилар хатоларга жавоб бериш бўйича мутахассис бўлиб кетишган. Улар хатоларни кечирмайди ва бир неча йиллардан буён буни исботлаб келмоқда. Албатта, мағлубиятга учраш аламли. Бироқ жамоадошларим билан фахрланаман, улар фақат ғалаба учун майдонга чиқишди. Бошимизни тик тутган ҳолда уйга қайтишимиз керак, чунки муносиб ўйнадик. Ўзбекистон халқига қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Барча мухлислар, яқинларимизга раҳмат. Ташкилотчилик ва мусобақа учун масъулларга ташаккур!



- Қозоғистон ўз олдига қандай мақсадни қўйганди ва қанчалик бунга эриша олди?

- Дастлабки мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш эди, аммо бу унчалик ўхшамади. Испанияга қарши яхши ўйнаб, дурангга эришдик. Ливияни йирик ҳисобда мағлуб этдик. Янги Зеландияни ҳам енгдик. Иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқиб, Португалия билан рўбарў келдик. Жаҳон чемпионини чиройли ўйин эвазига ютдик. Умуман олганда, барча вазифаларни муваффақиятли бажардик. Бугун ҳам ҳаммаси режа бўйича кетаётганди, бироқ иккинчи таймда барчаси назоратдан чиқиб кетди. Вазиятлар бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик. 1:6 ҳисоби қайд этилганига қарамай, бошимизни тик тутган ҳолда юришга лойиқмиз деб ўйлайман.

- Терма жамоадаги фаолиятингизни якунладингизми?

- Терма жамоадаги фаолиятим якунланмади. Аммо бу мен учун сўнгги ЖЧ эди. Учта мундиалда қатнашдим. Кейинги ЖЧда 43 ёшда бўламан, бу қийин бўлади. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика