

Унинг фикрича, мадридликларга жуда кўп бор омад кулиб боқмоқда.
"Бу охирги йиллардаги эски "Реал" эмас. Ҳозир мадридликлар пастроқ даражада ўйин намойиш этишмоқда, финалга эса уларга доимо омад кулиб боқаётгани сабаб чиқишди. Кўрамиз, бундай ҳолатда улар яна ғолиб чиқа олишадими. "Бавария"? Айнан улар ғалабага ва финалга чиқишга ҳақли бўлишганини ҳамма тушуниб турибди", - деди Лэмпард "BT Sport" эфирида.




