UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин  2 08:33Муҳаммад Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди  1 08:09Жалолиддин Машарипов: "Раҳмат, "кўк армия""  0 07:32"Бунёдкор" футболчиси 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди  0 07:00АПЛ. "Арсенал" иккита автогол туфайли ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди  6 06:55Лига 1. "Мец" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  56 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  12 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1

Легионерларга умумий шарҳ Янгиликлар

Легионерларга умумий шарҳ

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия премьер-лигасининг якунига етган турида сафарда Грознийнинг «Терек» клубига қарши учрашувнинг асосий таркибида майдонга тушди ва 60-дақиқада ўз ўрнини жамоа ҳужумчиси Самуэль Это′Ога бўшатиб берди. Ўйин «Терек»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Қозоннинг «Рубин» клуби ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин бу турда ҳам жамоа қайдномасидан ўрин олмади.

Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов навбатдаги турда ҳам ўз жамоаси асосий таркибида майдонга тушди. «Темирйўлчилар» 12 май куни куни ўз майдонида «ЦСКА»ни қабул қилди ва 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Денисов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

ҚОЗОҒИСТОН
11 май куни Қозоғистон премьер-лигасида 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчииси Улуғбек Бақоев тўп сураётган Павлодарнинг «Иртиш» клуби 11 май куни сафарда «Тобол» жамоасига қарши тўп сурди. Бақоев ушбу учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва 56-дақиқада алмаштирилди. Ўйинда ҳисоб очилмаган - 0:0

Уч нафар ўзбекистонлик футболчилар - Марат Бикмаев, Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзелар тўп сурадиган «Актобе» клуби 11 май куни сафарда Олма-Отанинг «Қайрат» жамоасига қарши тўп сурди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Темур Кападзе ушбу учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, ўйинни асосий таркибда бошлаган Александр Гейнрих 59-дақиқада алмаштирилди. Аввалги турда жароҳат олиб, ноъмалум муддатга сафдан чиққан Марат Бикмаев ўйин қайдномасига киритилмаган. Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов бевосита стадиондан туриб кузатган.

ХИТОЙ
10-12 май кунлари Хитой суперлигасида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири - Анзур Исмоилов тўп сурадиган «Чангчун Ятай» ўз майдонида «Гуижоу» клубига қарши тўп сурди (0:1). Исмоилов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Миллий терма жамоага номзод бўлган яни бир ҳимоячи Камолиддин Тожиев ҳам якунига етган турда ўз жамоаси «Жиангсу»нинг асосий таркибда сафарда «Тианжин Теда» клубига қарши майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Миллий терма жамоага номзод бўлган ҳимоячилардан бири, Шавкат Муллажонов Хитой чемпионатининг якунига етган турида, ўз жамоаси - «Лиаонинг» жамоаси сафида асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. «Лиаонинг» ушбу турда ўз майдонида «Вухан» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
12 май куни Жанубий Корея «К»-Лигасида ҳам навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. «К»-Лига иштирокчиси «Сеонгнам Ильва Чунма» клуби сафида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров 12 май куни ўз жамоаси билан сафарда «Гангвон» клубига қарши тўп сурди. Жепаров учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган. Ўйин 2:1 ҳисобида «Гангвон»нинг ғалабаси билан якунига етган.

БАА
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп сураётган Дубайнинг «Аш-Шабоб» клуби 9 май куни мамлакат чемпионати баҳсида ўз майдонида Калбанинг «Ал Иттиҳод» клуби билан ўйнади ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Таъкидлаш жоиз, «Аш Шабоб» жамоаси 6 май куни «Президент Кубоги» баҳсида майдонга тушган эди ва шу сабабдан дубайликлар чемпионат ўйинида жамоанинг бир нечта етакчи футболчилари қаторида Азиз Ҳайдаровга ҳам дам беришган.
   

манба: the-uff.com
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика