

“Реал” “Вильярреал” билан дуранг (0:0) ўйнаши, биз учун Примерада ғалаба қозониш учун имкониятимизни сақлаб қолди. Табиатан доимо оптимистман ва ўйлайманки, бизда чемпионлик учун имкониятимиз етарли. Бизнинг давримиз келади, дея ҳар сафар айтганман.
“Эспаньол”, “Валенсия” ва “Атлетик” билан ўйинлар Чемпионлар Лигаси поғоналарига қайтиш ҳамда бош соврин учун курашда муҳим аҳамиятга эга. Бу “Реал” муваффақиятсизликка учраса ва биз ғалаба қозонишда давом этсак юз бериши мумкин”, дейди Лапорта.



