

"Менга Неймарни сотиб олиш имконияти борлигини айтишди. Бироқ биз битимни якунлаш учун бирор ҳаракат амалга оширмадик. Лекин трансфернинг амалга ошмаганлиги яхши бўлди. Сабаби бу бизга барибир ёрдам бермаган бўларди", — дейди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Каталония клуби молиявий қийинчиликлар туфайли аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан хайрлашганди. Ҳужумчи ПСЖга кўчиб ўтди ва у ерда Неймар билан бир жамоада тўп тепади.



