Лапорта: "Нега "Реал" ТВ жим?"

Aslanov Jasurbek
3 фев 2026, 22:33
"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Реал Мадрид" клубининг расмий телеканалини кескин танқид остига олди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни мадридликлар "Райо Вальекано" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган, ғалаба голи эса 100-дақиқада баҳсли пенальтидан сўнг киритилган эди.

"Биз ноўрин баёнотлар бериш билан шуғулланадиган ва ҳакамлар уларга доимий равишда зарар етказаётганини таъкидлайдиган телеканали бор клуб ҳақида гапиряпмиз.

Хўш, нега энди улар жим? Ҳозир нима дейишади? Энди уларнинг жамоасига зарар етказишмаяптими? Вазиятни таҳлил қилишдими? Марҳамат, кўриб чиқишсин", — деди Лапорта.

Мадридликларнинг "Real Madrid TV" канали одатда ҳар бир ўйиндан олдин ва кейин ҳакамларнинг хатолари акс этган видеороликларни эълон қилиб боради. Бироқ Лапортанинг фикрича, сўнгги баҳсдаги шубҳали қарорлардан кейин рақиб томон "тил тишлаб қолган".

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As