"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади

Sherzod Nurmatov
25 дек 2024
"Ланс" "Подгорица"дан Андрия Булатовични тахминан 2 млн евро эвазига харид қилмоқчи.

Загребнинг "Динамо" клуби ҳам Булатович учун музокаралар олиб борди, бироқ "Ланс" 2006 йилда туғилган ярим ҳимоячини сафига қўшилишга кўндирган. Ҳозирда келишув якуний босқичда.

Айни вақтда "Ланс" 24 очко билан 7-ўринда кетмоқда.

"Ланс"нинг навбатдаги ўйини 5 январь куни "Тулуза"га қарши ўтказилади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: sports24.kz