

Клубнинг дисквалификациясига 24 ёшли посбон Андре Лопес Гарроте сабаб бўлди. Регламентга кўра, ушбу турнирда иштирок этадиган захира жамоаси футболчилари 24 ёшдан катта бўлмаслиги керак эди. Шу сабабли "Гранада"га 0:3 ҳисобида мағлубият ёзилади. "Арос" жамоаси Кубокнинг навбатдаги босқичига йўлланма олади.
Примерода "Гранада" 12 турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда 19-ўринни эгаллаб турибди.



