UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Olamsport: Фергюсон Хабибни қаттиқ ҳақорат қилди, UFC 262 турниридаги барча жанглар рўйхати ва бошқа хабарлар  0 08:34Ферран Торрес Мессидан ўтиб кетди  4 08:15А Серия. Бугун Шомуродов ва "Женоа" "Аталанта"га қарши ўйнайди  8 07:57Европа Суперкубоги Белфастдан Истанбулга кўчирилиши мумкин  2 07:37Гвардиола: "Асосийси - АПЛдаги ғалаба"  8 07:14АГМК "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:00АПЛ. Голларга бой ўтган супер ўйинда "Манчестер Сити"нинг қўли баланд келди  4 01:10Дуглас Костанинг янги жамоаси номи маълум бўлди  5 00:50Конте: "9 йиллик қиролни ағдаргандан кейин ўзимизга баҳо бера оламиз"  5 00:32"Челси" Тухель билан шартномани узайтирмоқчи  2 00:15АПЛнинг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи аниқланди  0 23:50"Манчестер Сити"да 35 ёшли дебютант футболчи бор  8 23:27Сухроб Нуруллоев: "Насаф" бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай олади"  9 23:10АПЛ. "Ньюкасл" - "Манчестер Сити". Асосий таркиблар маълум қилинди  4 22:59ОФК Кубоги. "Насаф" гуруҳидаги иккинчи баҳс якунланди  69

ЛаЛига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад" дарвозасига 6та гол урди Янгиликлар

ЛаЛига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад" дарвозасига 6та гол урди

Испания чемпионатининг 28-турида "Реал Сосьедад" "Барселона"ни қабул қилди.

Реал Сосьедад

Андер Барренечеа - 77'

Примера Дивизион . 28-тур

22/03/2021, 00:00

6
:
1
Тугади

Барселона

Антуан Гризманн - 37', Сержиньо Дест - 43', Сержиньо Дест - 53', Лионель Месси - 56', Усман Дембеле - 71', Лионель Месси - 89'

Стадион: Reale Seguros Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jose Munuera

45'
90'
9'  Мартин Зубименди
61'  Андони Горосабель (Андер Барренечеа)
61'  Кристиан Порту (Аднан Янузай)
72'  Мартин Зубименди (Карлос Фернандес)
77'  Андер Барренечеа
77'  Карлос Фернандес
79'  Игор Субелдия
83'  Игор Субелдия (Модибо Саньян)
83'  Александер Исак (Хон Баутиста)
90'  Карлос Фернандес
27'  Серхио Бускетс
37'  Антуан Гризманн
43'  Сержиньо Дест
43'  Лионель Месси
53'  Сержиньо Дест
56'  Лионель Месси
56'  Серхио Бускетс
67'  Серхио Бускетс (Рональд Араухо)
68'  Педри (Ilaix Moriba)
71'  Усман Дембеле
71'  Ilaix Moriba
79'  Усман Дембеле (Мартин Брейтуэйт)
84'  Сержиньо Дест (Франсишку Тринкан)
85'  Антуан Гризманн (Рикард Пуч)
88'  Мартин Брейтуэйт
89'  Лионель Месси
89'  Жорди Альба


"Реал Сосьедад" – "Барселона" 1:6

"Реале Арена"

Голлар: 0:1 – 37 Гризманн, 0:2 – 43 Дест, 0:3 – 53 Дест, 0:4 – 56 Месси, 0:5 – 71 Дембеле, 1:5 – 77 Барренечеа, 1:6 – 89 Месси.

"Реал Сосьедад" – Ремиро, Субельдия (Саньян, 83), Ле Норман, Горосабель (Барренечеа, 61), Меркеланс, Гевара, Порту (Янузай, 61), Субименди (Фернандес, 72), Ойарсабаль, Мерино, Исак (Баутиста, 83).

"Барселона" – тер Стеген, Лангле, Дест (Тринкау, 84), Мингеса, Альба, Бускетс (Араухо, 67), де Йонг, Педри (Мориба, 68), Дембеле (Брэйтуэйт, 79), Гризманн (Пуч, 85), Месси.

Огоҳлантиришлар:  Субименди (9), Бускетс (27), Субельдия (79), Брэйтуэйт (88).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

89. ГОООЛ! Лионель Месси ўйиндаги сўнгги голни урди. Альбанинг чап қанотдаги фаоллиги ва аниқ узатмасидан сўнг Лионель Месси дубль қайд этди.

76. ГОООЛ! Барренечеа "Реал Сосьедад" ҳисобни қисқартиришига сабабчи бўлди. Унинг кучли зарбасидан сўнг, тўп рақиб дарвозасидан жой олди. 1:5.

74. Захирадан ўйинга қўшилган Аднан Янузай узоқ масофадан Тер Штеген дарвозасини нишонга олишга уринди, аммо немис посбони тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

71. ГООООЛ! Ана энди бу голга ҳакамлар ҳам аралаша олишмайди. Усмон Дембеле тўпни бир ўзи рақиб жарима майдончаси ичигача олиб кирди ва кучли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 0:5.

66. ГОООЛ! Дембеле рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо... Ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд борлигини маълум қилди. ВАР барчасига ойдинлик киритмоқда... ОФСАЙД!

59. УСМОООН! Дембеле ҳам ўйин қайдномасига гол муаллифи сифатида киришга уриниб кўрди, аммо унинг ўткир бурчакдан берган зарбасини посбон қайтарди.

56. ГОООЛ! "Барселона" ҳисобни 0:4 кўринишига келтирди. Бу сафар Месси ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бускетснинг идеал узатмасидан сўнг Лео рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир чиқди ва дуэлда уни таслим этди.

53. ГОООЛ! ЯНА ЎША ДЕСТ! Хорди Альба ажойиб тарзда бир рақибини алдаб, рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни дарвозага яқинлашаётган Мессига узатди, бироқ ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб етиб келди, аммо унинг зарбаси Сержиньонинг оёғига тегиб, тескари йўналишда - дарвоза тўрига кириб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

43. ГОООЛ! ДЕЕЕЕСТ! Лео рақиб жарима майдончаси қаршисида тўпни қабул қилди ва икки футболчи орасидан айёрона пас бериб, Дестни рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Америкалик футболчи эса имкониятдан унумли фойдаланди. 0:2.

37. ГОООЛ! "Барселона" ҳисобни очди! Жуда узоқ давом этган ҳужум гол билан якун топди. Рақиб жарима майдончаси чизиғи устида турган Месси тўпни чап қанотда очилаётган Альбага узатди, Хорди эса тезда тўпни марказроқдаги Дембелега берди. Усмоннинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпга биринчи бўлиб Гризманн етиб келди ва дарвозани ишғол қилди.

34. Педриии... "Барселона" ярим ҳимоячиси рақиб жарима майдончасига кирмай дарвозага зарба берди, аммо тўп ҳимоячига тегди ва навбатдаги ҳужум омадсиз якун топди.

30. Ҳозирча фақат  "Реал Сосьедад" ҳисобни очишга яқин келди, "Барселона"нинг ҳужумлари эса кўпинча ярим йўлда узилиб қолмоқда.

24. Тер Штеген рақиб футболчисининг жуда яқин масофадан берган зарбасидан сўнг тўпни танаси билан қайтаришга муваффақ бўлди.

23. Месси тўпни узатишга кечиккани туфайли "Барса"нинг ҳужуми жуда эрта якун топди.

20. Баҳснинг дастлабки 20 дақиқаси якунига етди, аммо ҳисоб очилганича йўқ. Кичик устунлик "Барселона" томонида.

11. Мессининг зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

9. Сариқ карточка. Зубименди Дембелени йиқитиб, ўта хавфли ҳужумнинг олдини олди, бироқ ҳакам уни жазолади.

6. "Реал Сосьедад" рақиб футболчиларининг хатосидан фойдаланиб тўпни эгаллаб олди, аммо ўз ҳужумларини муваффақиятли якунлай олишмади.  Гризманн ҳимояга ёрдамга келди.

4. Тўпга эгалик қилиш борасида "Барселона" тезда устунликни қўлига олди.

1. Учрашув бошланди. 

Реал Сосьедад – Барселона

22 март, 01.00, «Реале Арена»

Реал Сосьедад – Ремиро, Субельдия, Ле Норман, Горосабель, Меркеланс, Гевара, Порту, Субименди, Ойарсабаль, Мерино, Исак.

Барселона – тер Стеген, Лангле, Дест, Мингеса, Альба, Бускетс, де Йонг, Педри, Дембеле, Гризманн, Месси.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

+40   
22 мар 02:53:43
Жорж Веа
Leo Messi GOAT!!!
+32   
22 мар 02:55:40
International
Барсани шу настроениесига Баварияни обкелила реванш киламиз нах )))
+30   
22 мар 02:17:09
Futbol tv 3
Мессини голини кўрдиларизми просто супер.
+27   
22 мар 01:51:31
Futbol tv 3
Зўр ўйин бўляпти Барса анча ўзига ўхшаяпти маладес гап йўқ лекин энди буёғига фақат ғалаба керак тамом. Барселона ва унинг супер мухлисларига омад. Каттароқ счётда ғалаба қилиш насиб этсин. Мессидан гол кутаман.
+24   
22 мар 00:20:26
Vazirkhan
Бугун биз 100 йилда бир келадиган кунни ўтказдик, яни 21-асрнинг, 21-йилини, 21-куни. Бу гапни шунчаки ёздим)))
Барсага омад.
+23   
22 мар 00:24:15
Fan of UFA
Omad Barcelona. Mes que in club.
+23   
22 мар 00:17:17
20 sr
Барса ва барсачиларга омад
+22   
22 мар 01:48:45
A.Xaджаев.
Барселона шунчаки гажиб - гужиб, маматалок килиб юборябди ракибди.
+20   
22 мар 01:56:22
FC BARSELONA
Bugun hamma o'zimizdan ekan quda tarafdan hech kimni ko'rmadim omad Barsaga
+18   
22 мар 01:49:04
Mю@@##
Барса жадвалдаги жойингга кайт бугунок
+16   
22 мар 02:57:08
Жорж Веа
2+1 Месси уз репертуарида!!!
+16   
22 мар 02:31:21
M. Yu.
Xayrulla Hamidov yayrab uziga sig'may sharxlayapti. Bugun u baxtli
+16   
22 мар 02:21:54
Futbol tv 3
Дембелени кўряпсизларми?
+16   
22 мар 02:13:12
Barsa_sity
Panada turganlar uxlayveringlar... Real so'zli komandalar bilan BARSA qanday o'ynashni biladi Shunchaki o'yindan zavq olilar
+14   
22 мар 00:16:30
20 sr
Барса ва барсачиларга омад
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика