

Олдинроқ раҳбар COVID-19 протоколини бузгани учун 7 ойга четлатилган эди. Суд бу муддатни 12 ойга қадар узайтирди.
Бундан ташқари, Рим клуби тиббий штабининг икки аъзоси йиллик дисквалификацияни олишди. "Лацио" шунингдек 200 минг евро жарима тўлайди.
"Бургутлар" Италия чемпионатида 32 ўйиндан сўнг 61 очко жамғарган ҳолда жадвалда 6-ўринда бормоқда.



