

20 ёшли англиялик футболчининг хизматларига Римнинг "Лацио" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Хадсон-Одоини таклиф қилиш ташаббускори у билан "аристократлар" сафидаги фаолияти орқали яхши таниш бўлган "бургутлар" устози Маурицио Сарридир.
Рим клуби Каллумни бир мавсумга ижарага олмоқчи. Ҳужумчи ўтган мавсум Англия чемпионати доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.



