UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51Назорат учрашуви. "Бухоро" - "Сурхон" 1:0  1 13:44"Ливерпуль" "Порту" форварди Луис Диаснинг харидига яқин  2 13:22Бахтиёр Ашурматов: “Фарғона вилояти ҳокими футболнинг ҳақиқий жонкуяри”  6 13:13Эрон - жаҳон чемпионатига чиққан 14-жамоа  4 13:07"Арсенал" АҚШ терма жамоаси дарвозабони Тернернинг трансфери борасида келишувга эришди  1 12:44Влаховичнинг "Ювентус" билан шартномаси 2025/26 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган бўлади  2 12:20"Милан" Саншешга қизиқмоқда. Хавбек "Лилль" билан шартномани узайтиришни рад этди  0 12:12Бугун "Нефтчи" Туркияда илк назорат учрашувини ўтказади  8 11:57Футзал. Бугун Ўзбекистон Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  12 11:36Ўзбекистон - Жанубий Судан 3:0. Highlights  6 11:28ФИФА бу йил турли мусобақаларни бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида ҳамюртларимиз ҳам бор  3 11:25"Ньюкасл" 40+8 млн евролик трансфер борасида келишувга эришди  3 11:01Карикатура: Ансу Фати...  15 10:38"Интер" "Аталанта" ўйинчиси Гозенснинг трансферини эълон қилди  3 10:16"Атлетико" даниялик футболчининг трансферини эълон қилди  0

Ла Лига. Хавининг "Барселона"си "Осасуна"ни мағлуб эта олмади Янгиликлар

Ла Лига. Хавининг "Барселона"си "Осасуна"ни мағлуб эта олмади

Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган "Осасуна" — "Барселона" учрашуви якунланди.

Осасуна – Барселона 2:2

20.15, «Эль-Садар»

Голлар: 0:1 – 12 Нико Гонсалес, 1:1 – 14 Давид Гарсия, 1:2 – 49 Эззальзули, 2:2 – 86 Авила.

Осасуна – Эррера, Видаль (Хосе Анхель, 74), Унаи Гарсия, Давид Гарсия, Хуан Крус, Санчес (Роберто Торрес, 73), Торро, Рубен Гарсия (Брашанац, 68), Монкайола, Барха (Чими Авила, 68), Кике Гарсия (Будимир, 68).

Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Араухо, Бускетс, де Йонг, Нико Гонсалес (Мингеса, 73), Эззальзули, Гави, де Йонг, Дембеле (Коутиньо, 81).

Огоҳлантиришлар: Видаль (28), Рубен Гарсия (37), Хуан Крус (49), Санчес (56), Давид Гарсия (67), Гави (74), тер Стеген (83).





ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Барселона" ғалабасиз сериясини давом эттирмоқда. Жамоага Хави ҳам ёрдам бера олмаяпти.

90+5. Коутиньо ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Эсиз, уч очко...

90+4. "Барса"нинг бурчак зарбаси қайтарилди. 

90+2. Жуджла Эззалзули ўрнига ўйинга қўшилди.

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Пике рақиб ҳужумини бузгани учун огоҳлантирилди.

86. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳисоб тенглашди! Бурчак зарбасидан сўнг тўп қайтди, қайтган тўпни эса узоқ масофадан Чими Авила дарвозага жойлаб қўйди!

85. Футбол билан бошланган баҳс кураш билан якунланиш арафасида.

83. "Осасуна" футболчилари гапни чўзгани учун огоҳлантирилган бўлса, Тер Штеген вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди.

81. Коутиньо ҳозиргина ҳимояда адашиб юрган Дембелени алмаштирди.

80. Усмон Дембелеивич позициясини ўзгартиради. Ҳимояга қайтган форвард рақиб ҳужумини бартараф этди.

78. Эззалзули билан комбинация натижасида Гави зарба йўллади, дарвозабон тўпни бехавотир майдон ташқарисига кузатиб қўйди.

74. Рақибининг кўкрак тўсишига думалаб тушган Гави аламини олгани учун огоҳлантирилди.

73. Мингеса Нико ўрнига майдонга тушди. Мезбонлардан эса Роберто Торрес Санчес ўрнига ўйинга қўшилди.

72. Дембеленинг зарбаси ҳар доимгидек...

69. Тер Штеген бурнини ушлаб ётибди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

68. Давид Гарсия Бускетсни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

67. Гави Видалга нисбатан қоида бузди. "Осасуна"да стандарт вазият юзага келди.

64. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди, рақиб ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

Дембеле чиройли голдан кўра чиройли кулишни қойиллатмоқда

58. ЗАРБА! Дембеле ўнг қанотдан чап оёқда зарба йўллади, бироқ яна Усмоннинг омади кулиб боқмади.

57. Ҳакам "Осасуна" футболчиларининг "лазги"сига ўйнамоқда. Унга эътироз билдирмаган футболчи қолмади, ҳатто мураббийгача. 

55. Санчес жаҳлини жиловлай олмагани учун огоҳлантирилди

52. Эззалзули бу сафар ҳужумда фойдасиз якунлади.

49. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Эззалзули ниҳоят ўзини кўрсатди. Мезбонлар эътироз билдирмоқда. Сабаби бироз илгари Бускетс ўз жарима майдонида қўл билан ўйнаганди.

49. Люк де Йонг майдон марказида қўполлик ишлатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус.

44. Люк Де Йонг рақиб жарима майдони оёғини ушлаб ётибди. Рақиб ҳимоячилари уни турғазиб қўйишди.

42. "Осасуна"нинг бурчак зарбаси бесамар якунланди.

40. Гави ҳужум чоғида рақиб оёғини босиб олди. 

38. Хавфли вазият! Дембеленинг узатмаси тўғри дарвоза томон борди, Эррера ўз маҳоратини намойиш этди.

36. Эззалзулини "чопишди". Рубен Гарсия ҳакам томонидан сариқ қоғоз билан "сийланди".

34. Абдусамат рақиб футболчиларини "лайча" қилди, бироқ кўнгилдагидек зарба беролмади.

32. Гави биринчи голдаги каби узатма амалга оширганди, бу сафар мезбонлар мудофааси ҳушёрликни йўқотмади.

30. Эззалзули ҳам Эрреранинг қўлларини мўлжал қилди.

29. Дембеленинг узатмаси тўғри Эрреранинг қўлларига бориб тушди.

28. Эззалзулига нисбатан қоида бузилди. Яна бир стандарт юзага келди "Барса"да.

26. "Осасуна" хавфли прессинг уюштирди, меҳмонлар зўрға ундан чиқиб кета олишди.

24. Эззалзули чап қанотдан тўпни ўзига тўғрилаб олиб, зарба йўллади, бироқ йўналиш ноаниқ тус олди.

21. Меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужумини Л. де Йонг ноаниқ узатма билан чиппакка чиқарди.

20. Умтити Тер Штегенга ноаниқ пас берди, натижада йўқ жойдан мезбонлар бурчак тўпи ижро этади.

18. Абдусамат Эззалзулига нисбатан қўполлик ишлатилди. Ўзимизнинг маҳалладаги Абдусаматга эмас, "Барса"нинг 33-рақамли футболчисига нисбатан.

"Барселона"га хурсанд бўлиш мумкин эмас

14. Мана сизга голга жавоб!!! Бир дақиқа ўтар-ўтмас ҳисоб тенглашди! Стандарт вазиятдан оширилган тўпни Давид Гарсия бош билан дарвозанинг бурчагини нишонга олди. 1:1!

12. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Барселонааааааааааа" Гавининг Хавиона узатмасидан сўнг Нико рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ҳамда ўз имкониятидан фойдаланди.

9. Дембеленинг бурчакдан узатмаси марказгаям етиб бормади, бошқа футболчини бу нуқтага тайинлаган маъқулга ўхшаяпти.

8. Энди эса Хавининг шогирди Гавининг ҳужум бошлаши натижасиз якунланди.

7. Барха ўнг қанотдан Гавини ортда қолдирмоқчи бўлди, ёш футболчи бунга имкон бермади. Бупчак зарбасидан сўнг мезбонлар ўйин қоидасини бузишди.

5. "Барса" бурчак зарбаси ижро этди, рақиб ҳимоячилари тўпни қайтарди.

4. Каталонияликлар илк дақиқалардан тўп назоратини ўзларига олишди.

1. Люк Де Йонг илк ҳужумда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

1. Учрашувни "Барселона" футболчилари бошлаб беришди.

"Барселона" "Осасуна"га гол уришни яхши кўради. Каталонияликлар ушбу рақибини сўнгги йилларда камида иккита гол билан "сийлаган". Кўрамиз, ҳозирда мушкул аҳволдаги Хави шогирдлари бу сафар ҳам осонликча рақибини таслим эта олишармикан?..

Мазкур стадион бугунги ўйинни ўтказишга шай ҳолатда

Мезбонлардан Хуан Перес ва Хесус Аресо, меҳмонлардан эса Жорди Альба, Сержи Роберто, Анссумане Фати, Педри, Мартин Брэйтуэйт, Серхио Агуэро, Мемфис Депай бугунги ўйинни ўтказиб юборади.

Ла Лига турнир жадвали

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида испан футболининг ажойиб баҳсларидан бирининг гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+10   
12 дек 22:25:35
HiTechnoUz
Sarlavhani Ososuna 2ochko yoqoti db yozish keregidi))))
+9   
12 дек 23:00:47
Muzaffarovic_001
Bleee osasuna 3 ochkodan quru qoldi
+9   
12 дек 22:14:01
Azat Ernazarov
Лалига уртамиена жамоалар уртасидаги уйин жангавор дуранг билпн якунлпнди
+9   
12 дек 22:12:24
Elshodxan Asliddinovich
Xaviniyam xo'rlab xaydashga ozgina vaqt qoldi...Yaqinda ko'tidan o'pib kutvoludila fuaxaxaxa
+8   
12 дек 23:03:45
MYU_87
Роналду ва Мессини Испания чемпионатидан кетиши Испания чемпионатига булган кизкишни анча пасайтирди
+8   
12 дек 22:11:03
Samarkand558
Osasuna ikki ochko yo'qotdi ))
+7   
12 дек 22:07:49
BOBURXON..
Abdusamad messidan ham zo"r o'ynarkan.. Raqiblar endi barsadan qo'rqmaydi shekilli xavi qayerdan murabbiy bo'lib qoldi xayronman taktika 0 o'yinchilarini o'zini mahorati buyog'i.. Xavini Osiyodagi murabbiylik natijalariga qarasak boy kulubga murabbiy boʻlgandi eng yaxshi o"'yinchilar unda edi .. bugun barsaga xakamlar xam yordam berolmadi shunday ajoyib kulub cho'kib bormoqda afsus
+6   
12 дек 22:18:30
Равшан Холматович
Барса охирги 10 дақиқада қўрқиб вақтни чўзиб ўйнади ҳисобни сақлаб қолиш учун нима бўлди солдирди
+5   
12 дек 22:07:38
Ali Aliyev
0-3 ни ушлаб қолишолмаганди 1-2 ушлаб қолармиди булар отдан тушса хам эгардан тушмайди бу без Пикелар бир тийинга қиммат химоячи шу
+5   
12 дек 22:06:46
Bruno Fernades
Osasuna oddiy jamoaga qarshi 2 ochko yo'qotdi ko'proq vaqt cho'zish keregidi
+4   
12 дек 22:53:14
Azat Ernazarov
Олдинлари сенсация деп кобил килишарди энди яБарса юта олмаса одатий хол деп кабул килишади
+4   
12 дек 22:16:11
Ali Aliyev
Испания чемпионатини умуман курмайман жадвалга қараб фикр билдирсам Реал чемпион буладиганга ухшаяпти қолганлар ночор рақобатчи йуқ Реалга
+4   
12 дек 22:04:54
REAL REAL
Милиардер фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Барсани сарлавхасида Куток боми бориб комаденга мухлислик кисангчи дидиган одам йук. Хамма ичи корала йигилволишкан бляяя))))
E sukinmasdan yoz bu translatsiyaga barsachilar kirsin degan yozuv yuq sen bu xonani sotib olgsnmisan eb quyatgon bulseng qissib eb utirovir boshqalar bilan ishing bulmasin suz erkinligi degan gap bor qale tushinding
+3   
12 дек 22:14:31
RAUL MADRID ☆ 7
O'tgan yili barsachi do'stlarimiz aytgandi maydonda messi va 10 qo'y deb barsaga tarif berishgandi bugun bildimki to'g'ri ekan barsada qo'ylar podasi uzur lekin ko'nglilaga tegan bo'lsa
+3   
12 дек 21:59:21
BAYERN1
2-2 мана сенга уша кайф
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика