UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59"Манчестер Юнайтед" Холанднинг трансферидан воз кечмаган  1 22:57"Шахтёр"-"Интер" (Матнли трансляция)  2 22:55ЕЧЛ. "Локомотив" — "Бавария" учрашуви старт олди (онлайн ҳисоб)  2 22:38Фавр: Дзюба – хавфли ҳужумчи. "Боруссия" ақлли футбол намойиш қилиши керак  0 22:22Италиялик мураббий "Пари Сен-Жермен"ни бошқариши мумкин  0 21:58ЕЧЛ. “Бавария”, “Интер” ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиби маълум  5 21:57Вадим Абрамов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин: "Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак"  28 21:40ЕЧЛ. “Челси” 22 футболчи билан Россияга учиб кетди  2 21:30Иммобиле ва “Лацио”нинг яна 4 футболчисида COVID-19 аниқланди  1 21:19Спортчилар ижтимоий тармоқларда (30 та сурат)  0 21:15Olamsport: Майк Тайсоннинг жанги учун махсус камар, Хабибни аҳмоқ дейишди ва бошқа хабарлар   0 21:10ФИФА президенти ҳам коронавирус билан касалланди  1 20:45Пирло: “Роналду топширган тест жавобини кутяпмиз, Кьеллини, Бонуччи ва Де Лигт эса …”  8 20:30“Ливерпуль” собиқ футболчиси: “Моуринью яна АПЛ чемпиони бўлса хурсанд бўлардим”  1 20:20“Ювентус” Фати билан қизиқмоқда  11

Ла Лига. "Барселона" ғалабани қўлдан чиқарди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" ғалабани қўлдан чиқарди

Испания чемпионати 32-туридан ўрин олган "Сельта" - "Барселона" учрашуви тугади.


Сельта – Барселона 2:2 

«Балаидос»

Голлар: 0:1 – 20 Суарес, 1:1 – 50 Смолов, 1:2 – 67 Суарес, 2:2 – 88 Аспас.

Сельта – Рубен Бланко, Араухо (Мурильо, 73), Айду, Саэнс, Васкес, Денис Суарес, Мендес (Брадарич, 60), Хакобо Гонсалес (Санти Мина, 81), Йокушлу (Рафинья, 60), Смолов (Нолито, 60), Аспас.

Барселона – тер Штеген, Альба (Фирпо, 81), Пике, Умтити, Семеду, Видаль, Пуч (Артур, 86), Ракитич, Фати (Брэйтуэйт, 69), Месси, Суарес (Гризманн, 81).

Огоҳлантиришлар: Альба (12), Мендес (34), Умтити (53), Араухо (61), Брэйтуэйт (82), Аспас (89).


Ҳакам хуштаги чалинди. Учрашув жанговар дуранг билан якунланди. Эътиборингиз учун раҳмат, қадрли дўстлар!  Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+5. Хавфли вазияяяяят! Нолитонинг зарбасини тер Штеген қайтара олди.  

90+4. Ракитичдан зарба! Аммо тўп жамоадшига тегиб майдонни тарк этди. 

90+3. Меҳмонлар тўпга эгалик қилишмоқда. 

90+1. Тер Штеген дарвозадан ўз вақтида чиқиб келиб хавфни бартараф этди. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди. 

88. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Аспас жарима зарбасидан гол урди!  2:2! 

87. Пике Алкантарани чалиб йиқитди ва жарима зарбаси. Жарима тўпини Аспас амалга оширади. 

Тўпга эгалик қилиш бўйиа статистика: 33% - 67%

86. "Барса"да ўзгариш: Пуч ўрнига Артур тушди. 

85. Алкантаранинг ўнг қанотдан узатган тўпини тер Штеген қўли билан ушлаб олди. 

83. Денис Суареснинг ичкарига узатган хавфли паси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

82. Брэйтуэйт рақибга нисбатан қўроллик ишлатгани боис сариқ карточка ишлаб олди. 

82. Ҳар икки клубда ўзгаришлар кузатилди. "Сельта"да Гонсалес ўрнига Мина тушган бўлса, "Барса"да Альба ўрнига Фирпо, Суарес ўрнига Гризманн тушди. 

80. Нолитонинг ердан келган ажойиб зарбасини тер Штеген қайтарди! 

78. Ўйин давом этади. 

76. Ҳакам "time-out" эълон қилди. 

75. Гонсалес Мессини йиқитди. Жабрдийданинг ўзи жарима зарбасини амалга оширди ва унинг зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. 

73. Васкес ва Рики Пуч ртўқнашиб кетишди. Футболчилар жабрланишди ва майдонда ётишибди. Ҳаммаси жойида, давом этамиз.  

73. Мезбонларда ўзгариш: Араузо ўрнига Мурильо ўйинга қўшилди. 

70. "Сельта" вазият яратишга уринмоқда. Алкантаранинг узатмасини Умтити тепиб юборди. 

69. "Барселона"да ўзгариш: Фати ўрнига Брэйтуэйт туширилди. 

67. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ!! Луис Суаресдан гол! Месси ассистентга айланди. 

67. Ракитич бурчак тўпини жамоадошларига узатди, ҳаводан келган тўпни Саэнс қатйриб юборди. 

65. Захирадаги футболчилар ўз имкониятлирини кутишмоқда. Сиз кимни майдонга туширган бўлардингиз? 

64. "Сельта" фаолликни оширди ва ўйин темпи юқори даражага чиқди. 

63. Брадарич Ракитични итариб юборди, қоида бузиш қайд қилинди. 

Тўпга эгалик қилиш бўйиа статистика: 24% - 76%

61. Араухо рақиб либосидан тортгани боис сариқ олди. 

60. "Сельта"да ўзгаришлар қилинди:  Смолов ўрнига Нолито, Мендес ўрнига Брадарич, Йокушлу ўрнига Алкантара тушди. 

59. Альба ва Месси ўзаро девор услубини қўллашди. Мессининг зарбаси яна "блок" қилинди. 

57. Рики Пуч олдинга интилди ва кучсиз паси туфайли тўпни Араухо олиб қўйди.  

56. Альба рақиб ҳужумига қаршилик кўрсатди. 

54. Зарбааааа! Мессининг зарбасига аниқлик етишмади. 

54. Умтити қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди. 

52. Месси билан боғлиқ вазиятда VAR кўриб чиқилди, пенальти йўқ эканлиги маълум бўлди. 

50. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛ!  Смолов тер Штеген дарвозасига йўл топди.  Йокушлунинг ажойиб пасини россиялик ҳужумчи голга айлантирди. 

49. Аспаснинг пасини рақиблар олиб қўйишди. 

48. Семедунинг узатмасини Араухо бартараф этди. 

46. "Барса" марказда тўпни олдирди. Шу орқали "Сельта"нинг хавфли ҳужуми бошланиб, меҳмонлар жарима майдончаси ичигача кирирб боришди. Умтити ўз вақтида "подкат" орақли ҳужумни бартараф қилди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

WhoScored: биринчи бўлим учун футболчиларга қўйилган баҳолар 

Биринчи бўлим тугади. 

45+2. Гонсалес тўпни чиариб юборишга мажбур бўлди. Месси бурчак тўпидан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни муштлари билан қайтара олди.  

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Аспаснинг қарши ҳужумдаги ҳаракатлари жамоасига фойда келтирмади. 

42. "Барселона" тўпга эгалик қилмоқда. 

40. Зарбаааааааа! Мессининг йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.  

38. Видаль-Семеду-Месси комбинациясидан кейин тўп йўқотилди. 

36. Месси Фатига пас узатди, Фатининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдондан чиқиб кетди. 

34. Ракитич йиқитилди. Мендесга сариқ кўрастилди. 

33. Видалнинг астойдил тайёрланиб берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.  

32. Баҳс давом этади. 

30. Ҳакам кичик танаффус эълон қилди. 

30. Ракитичнинг узатган тўпи ноаниқ кетди. 

27. Семедунинг пасига рақиб футболчилари тўсқинлик қилишди. 

26. "Барса" тўпга эгалик қилишда давом этмоқда. 

24. Мендес бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тер Штегеннинг югуриб чиқиши меҳмонлар фойдсига ишлади, тўп кейинчалик устунга бориб тегди. 

24. Умтити рақиб ҳужумини бартараф этди. 

23. Денис Суарес Пучни йиқитишга мажбур бўлди. 

20. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Мессининг жарима зарбасидан сўнг, Суарес бош билан рақиб дарвозасини ишғол этди! 

18. Месси вазият яратишга уриниб кўрди, бироқ жамоадоши бундан фойдалана билмади. 

15. "Сельта"нинг позицион ҳужуми хавфсиз зарба билан тугади. Тер Штеген тўпни жамоадошлариг оширди. 

Тўпга эгалик қилиш бўйиа статистика: 17% - 83%

14. Мессининг узоқдан йўллаган зарбаси яна "блокировка" қилинди. 

12. Альба қоидани бузди. У "Сельта" футболчиси Мендесни ҳавода тирсаги билан уриб юборгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

11. "Барса" қарши ҳужумга ўтяпти. 

10. Бурчак тўпидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди, қайтган тўп Пучга етиб келди, унинг зарбаси эса анча ноаниқ йўналишга кетди. 

10. Мессининг зарбаси! Ҳимочилар "блокировка" қилишди ва бурсак тўпи. 

7. Ҳакам қоида бузиш қайд этди. Фати рақиби Васкесни йиқитди. 

6. Хавфли вазияяяят! Бурчак зарбасидан узатилган тўпни Пике бош билан дарвозага йўллади. "Штанга"!

5. Семедуга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбасидан тўпни Месси ичкарига оширди. Ҳимоячилар тўпни ташқарига чиқартб юбордилар, бурчак зарбаси.  

3. Аиду рақиб ҳужумини тўхтатишга эришди. 

2. "Барселона" рақиб майдони томонда вазият ярятишга уринмоқда. 

1. Ўйин бошланди! 

Жамоалар яшил майдонга чиқиб келишмоқда. 

"Барселона" "Балаидос" стадионига етиб келди 

Рики Пуч бугун асосий таркибда майдонга тушади 

Таркиблар эълон қилинди 

Ўйин старт олишига оз вақт қолмоқда. 

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Тошкент вақти билан 20:00да бошланадиган "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги тўқнашувни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика