UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Нагельсманн “Манчестер Сити”га бош мураббий бўлиши мумкин   0 08:57Жака: “Хатолар — футболнинг бир қисми”   0 08:40“Барселона” “Эл Класико”даги ҳакамлик устидан шикоят қилди   6 08:25Брендан Рожерс: “Варди жаҳон даражасидаги футболчи эканлигини исботламоқда”   0 08:05Артета: “Ҳафсалам пир бўлди”   2 07:30Лига 1. "Лион" - "Монако" 4:1  0 07:25Серия А . "Ювентус" - "Верона" 1:1  0 07:20АПЛ. "Арсенал" - "Лестер" 0:1  1 07:15АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Ньюкасл" 1:1  0 07:10Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" - "Шахтёр" 1:2  0 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Верона" билан дуранг ўйнади   28 02:12АПЛ. Вардининг голи "Эмирейтс"да "Арсенал"ни мағлуб этди  12 02:00Olamsport: Хабиб ва Гэтжининг гонорари, Кремль Нурмагомедовнинг қарорига муносабат билдирди  0 01:30Юмтити ёзда қайси жамоага ўтиши мумкин бўлганини айтди  2 00:50Модрич: "Тоттенхэм"га қайтиш учун қарилик қиламан"  0

Ла Лига рестарти, жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати ва ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш ҳақида Янгиликлар

Ла Лига рестарти, жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати ва ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш ҳақида

Ниҳоят, барча орзиқиб кутган Испания Ла Лигаси бугундан рестарт олади.

3 ойлик паузадан сўнг Испания чемпионати яна давом эттирилмоқда, шу сабаб шу пайтга қадар бўлган вазият ҳақида қисқача эслатиб ўтамиз. Дастлаб 27-тургача бўлган турнир жадвали билан танишиб олинг:


Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш

Кутилганидек, тўртта йўлланмадан иккитаси "Барселона" ва "Реал"га насиб этиши аниқ. Аммо, қолган иккита йўлланма учун кураш авжида. Бу "чипталар" учун "Севилья", "Реал Сосьедад", "Хетафе", "Атлетико" ва "Валенсия" жамоалари жиддий кураш олиб бормоқда. Бундан ташқари, бу курашга бундан пастки ўринларда бораётган жамоаларнинг қўшилиб қолиши ҳам сюрприз бўлмайди, сабаби жамоаларнинг тўплаган очколари бир-бирига яқин. Жорий мавсум ЧЛнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган "Ливерпуль"ни мусобақадан чиқариб юборган "Атлетико" жадвалда 6-ўринда (!). Ҳа, бу сиз учун кутилмаган бўлиши мумкин, аммо "матрасчилар" 3-ўринда бораётган "Севилья"дан 2 очкогина кам жамғаришган. Бир сўз билан айтганда, Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасига чиқиш учун Испанияда кураш авжида.

...

3. "Севилья" - 47

4. "Реал Сосьедад" - 46

5. "Хетафе" - 46

6. "Атлетико" - 45

7. "Валенсия" - 42

...


"Севилья" - андалусияликлар ўтган мавсумдаги муваффақиятсизлик (6-ўрин)дан сўнг Хоакин Капарросанинг ўрнига жамоага таниқли Хулен Лопетегини олиб келишди. Таъкидлаш керакки, жамоа яна ўз ўйинини топиб олди ва бутун чемпионат давомида фақат юқори ўринларда юрди. Жамоа таркиби ҳам ёмон эмас. Хесус Навас, Эвер Банега ва Люк де Йонг каби тажрибали футболчилари бор жамоада Лукас Окампос, Жюль Кунде ва Серхио Регилон каби келажаги порлоқ футболчилар ҳам бор. Қизиқ томони шундаки, "Севилья" жорий мавсум меҳмонда уйдагидан кўра кўпроқ ғалаба қозонмоқда (7-6)

"Реал Сосьедад" - сўзсиз "Сосьедад" жорий мавсумда кутилмаган натижалар қайд этаётган жамоалардан биридир. Айниқса, Мартин Эдегор ва Микель Ойарсабалнинг кўрсатаётган ўйинлари кўпчиликда яхши таассурот қолдирмоқда. Жамоани эса кўпчиликка таниш бўлмаган Иманоль Альгуасиль бошқармоқда ва ҳозирча унинг ишлари ёмон эмас. Агар жамоа ЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса ҳам, Европа Лигасида юқори ўринлар учун курашиши аниқ.

"Хетафе" - Испанияда мураббий аҳамияти катта бўлган жамоалардан биридир. Хосе Бордалас жуда ақлли, аммо кучга асосланган футболни хуш кўрувчи мураббийлардан биридир. Баъзилар бу клубни антифутбол намойиш этади дейишади, аммо бу молиявий ва имконият жиҳатидан камтарроқ бўлган клубга ажойиб натижалар олиб келмоқда-ми, демак ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

"Атлетико" - мадридликларнинг жорий мавсумдаги бироз муваффақиятсизликларини таркибнинг бутунлай ўзгариб кетгани билан боғлаш ўринли бўлади. Жамоани ўтган мавсумдаги асосий таркиб футболчиларидан Филипе Луис ("Фламенго"), Диего Годин ("Интер"), Хуанфран ("Сан-Пауло"), Лукас Эрнандес ("Бавария"), Родри Эрнандес ("Манчестер Сити"), Антуан Гризманн ("Барселона")лар тарк этишди. Албатта, 6та асосий таркиб футболчисининг клубдан кетгани жамоанинг ўйинларига таъсирини ўтказмасдан қолмайди, янги футболчиларга эса бироз вақт керак.

"Валенсия" - жамоанинг ЧЛга йўл олиши қийин масала. Альберт Селадес шогирдлари мавсум бошида қимматли очколарни йўқотишди. Барқарорлик борасида ҳам жамоанинг ишлари жойида эмас - ҳар 3та ўйиннинг биттасида мағлубият. Жамоанинг ҳимоясидаги асосий "қалқон"и - Эсекьел Гарай жамоадан кетса, "Валенсия"нинг ишлари бундан ҳам ёмонлашади, сабаби жамоа шундоқ ҳам жуда кўп тўп ўтказиб юбормоқда (39). Клуб кўпроқ Европа Лигасига аҳамият қаратиши керак, сабаби бутунлай еврокубокларда қатнашмаслик эҳтимоли ҳам йўқ эмас. "Вильярреал" ҳам Европа Лигасидан умидини узмаган. Шунингдек, жамоанинг юлдуз футболчилари Ферран Торрес, Карлос Солер ва Хосе Луис Гайялар еврокубокларга йўлланма қўлга киритилмаган тақдирда, жамоадан кетишлари деярли аниқ. Айниқса, Торрес ҳозир ҳам Европанинг топ-клублари назарига тушган.


Чемпионлик баҳси


Чемпионлик учун кураш сўнгги турларга қадар давом этиши аниқ. Жамоаларни атиги 2 очко ажратиб турибди.

"Барселона" табиийки ҳозирги ўрнини сақлаб қолишга "тиш-тирноғи билан" ҳаракат қилади. Жамоанинг умиди сўзсиз Лионель Мессидан. Кике Сетьеннинг айтишича, аргентиналик рестартга шай ва у ақлбовар қилмас даражадаги формада. Каталонияликларни олдинда "Севилья" ва "Атлетико" жамоаларига қарши оғир ўйинлар кутиб турибди.

Ниҳоят! Эден Азар жароҳатидан тузалди. Зинедин Зиданнинг олдинги чизиқдан бутунлай кўнгли тўқ. Захирада эса юқори даражадаги футболчилар бор. Ҳимоя борасида гапирмаса ҳам бўлади. "Реал" кучли бешликда 20тадан кам гол ўтказган (19) ягона жамоа ҳисобланади.


28-тур ўйинлари (барча ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган)


12.06.2020 | 01:00    "Севилья" - "Бетис"

12.06.2020 | 22:30    "Гранада" - "Хетафе"

13.06.2020 | 01:00    "Валенсия" - "Леванте"

13.06.2020 | 17:00    "Эспаньол" - "Алавес"

13.06.2020 | 20:00    "Сельта" - "Вильярреал"

13.06.2020 | 22:30    "Леганес" - "Вальядолид"

14.06.2020 | 01:00    "Мальорка" - "Барселона"

14.06.2020 | 17:00    "Атлетик" - "Атлетико"

14.06.2020 | 22:30    "Реал Мадрид" - "Эйбар"

15.06.2020 | 01:00    "Реал Сосьедад" - "Осасуна"


Рестарт "Севилья дербиси" билан бошланади! - "Эль Гран Дерби"

"Эль Гран Дерби"да "Севилья" жорий мавсумни одамсиз ўтказаётган "Бетис" билан ўйнайди. Бўм-бўш "Рамон Санчес Писхуан"ни кўриш ғалатироқ, аммо ўйин ажойиб ва юқори даражадаги интрига билан ўтиши аниқ. "Севилья" ЧЛ йўлида "Сосьедад", "Хетафе" ва "Атлетико" жамоаларига қарши жиддий курашга киришган. Ҳаттоки дуранг ҳам жамоани ҳозирги ўрнидан пастга тушириши ҳеч гап эмас. "Бетис"да ҳам бу ўйин учун мотивация бор. Реби биринчи даврадаги "Бенито Вильямарин" стадионидаги мағлубият учун қасос олмоқчи. Айнан ўша мағлубиятдан сўнг унинг курсиси қимирлаб қолганди. Бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланадиган ўйин Ла Лиганинг жозибасини тақдим этишига шак-шубҳа йўқ. "Севилья дербиси"дан завқ олинг!



Ла Лигадаги сўнгги янгиликлар

- "Реал" рестартдан сўнг ўзининг уй ўйинларини клубнинг иккинчи жамоаси бўлмиш "Кастилья"га тегишли бўлган "Альфредо Ди Стефано"да ўтказади. Бунга сабаб, "Сантьяго Бернабеу"да катта қурилиш ишлари бошлаб юборилган. "Атлетико" президенти Энрике Сересо ҳамшаҳарларига ўз уй учрашувларини "Ванда Метрополитано"да ўтказишларига қарши эмаслигини маълум бўлган эди, аммо "Реал" ашаддий рақибларидан бирининг стадионида ўзининг уй учрашувларини ўтказишдан бош тортди.

- "Сельта" бош мураббийи Оскар Гарсиянинг "Барселона" устози Кике Сетьен билан битта ўйинда 5та ўзгариш қилиш борасидаги қарор бўйича фикрлари бир-бирига тўғри келмаяпти. Аслида, иккиси ҳам рестартдан сўнг ўйинда 5та ўзгариш қилинишига қарши чиқишмоқда.

- Ла Лига рестартидан сўнг ўйинларда сунъий шовқинлар бўлади. Бу эса ўйинни экран орқали томоша қилаётган мухлисларнинг баҳсга бўлган қизиқишини оширади.

- "Реал"да Марко Асенсо ва Эден Азар, "Барселона"да Луис Суарес ва бошқа жамоалардаги бир неча футболчилар жароҳатларидан тўлиқ фориғ бўлишди. Бу эса карантиннинг фойдали тарафи бўлди.

- Энг ажойиб янгиликлардан бири эса янги мавсумдан стадионларга мухлисларнинг қайтиши бўлди.

Ла Лига энди қандай бўлади? Кетма-кет 32 кун ўйин (ҳа!). Учрашувлар орасида камида 72 соат дам, лекин футболчилар ҳозирдан жароҳатланмоқда 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика