UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Торпедо" бош мураббийи ишдан бўшатиладими?  0 19:28Алекс Фергюсон судга чақирилди  1 19:07Ҳоланд келди: эҳтиёт бўлинг, жуда эҳтиёт бўлинг!  4 18:50"Наполи" Жованни Симеонени "Верона"дан харид қилиш мажбурияти билан ижарага олишга яқин  0 18:33"Барса" ярим ҳимоячиси ижара асосида "Валенсия"га кўчиб ўтади  1 18:27"Манчестер Юнайтед" Рабьонинг трансфери бўйича "Ювентус" билан келишувга эришди  3 18:03Бельериннинг агенти бугун футболчининг "Арсенал" билан шартномани бекор қилишини муҳокама қилади  1 17:41"Эвертон" "Лилль" ярим ҳимоячиси Онанани харид қилганини эълон қилди  0 17:20"Фулхэм" Лондон клубидан 18 млн еврога ўйинчи харид қилмоқда  0 17:11Евгений Чумак: "Шипилов эркакча иш қилди. Абрамовнинг талаблари бошқача. Футболчилар кўрсатмани бажара олмаса, мураббийда нима айб?"  11 16:57"Барселона" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисининг трансфери борасида келишувга эришди  35 16:33Костич "Айнтрахт"нинг "Реал"га қарши УЕФА Суперкубоги ўйинига бормайди. Ўйинчи "Ювентус"га ўтишга яқин  1 16:24Расман: Вадим Абрамов «Динамо» билан шартнома имзолади  50 16:10"Пасуш де Феррейра" "Манчестер Сити" форвардини ижарага олади  1 15:47"Тоттенхэм" ҳимоячи Удогиени харид қилди ва келаси мавсумга қадар "Удинезе"да ижарада қолдирди  0

Ла Лига. "Реал Мадрид" аутсайдер дарвозасига йўл топа олмади Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" аутсайдер дарвозасига йўл топа олмади

Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" — "Кадис" учрашуви бўлиб ўтди.

"Реал Мадрид" – "Кадис" 0:0 
"Сантьяго Бернабеу" ўйингоҳи

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди (Начо, 82), Кроос, Каземиро, Вальверде (Йович, 70), Васкес, Бензема, Азар, Винисиус Жуниор.

"Кадис" – Ледесма, Акапо, Кала, Фали Хименес, Эспино, Алехо (Чапела, 71), Йонссон (Бастида, 85), Аларкон (Маркос Мауро, 90), Алекс Фернандес, Лосано (Негредо, 46), Собрино.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (26), Кала (64).


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


60-дақиқа. Акапо "Реал"нинг ҳужумдаги узлиги комбинацияси гол билан якунланишига йўл қўймади. 

55-дақиқа. Тони Кроос узатган тўпни Эден Азар  дарвозага тўғрилаб юбормоқчқч эди, аммо кипер ўз ўрнида. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+1-дақиқа. Тони Крооснинг йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади ва ҳакам жамоаларни танффусга таклиф қилди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. Мезбонлар бундай қарордан норози. 

44-дақиқа. Энтони Лосано тўпга етолмагач, Милитаога нисбатан қўполлик ишлатаётганида ўзи жароҳат орттириб олганга ўхшайди. Футболчи ёрдамга мухтож бўлиб, майдонда ётибди.  

40-дақиқа. Каземирога нисбатан Рубен Собрино қоида бузди. Ушбу контакт ҳакамнинг ёнгинасида рўй берди.  

35-дақиқа. Тўпга нимадир бўлди ва у яроқсиз ҳолатга келиб қолди. Натижада "ўзгариш" юз берди. 

32-дақиқа. Васкес жамоадоши Азардан узатмадаги хатоси учун узр сўраб қўйди. 

31-дақиқа. Милитао тўпга чиқиб келаётган дарвозабонга бориб урилди ва ҳакамнинг ҳуштаги чалинди. 

30-дақиқа. Эден Азарга нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбасини Тони Кроос амалга оширади. 

30-дақиқа. Майда фоллар кўпайиб кетаётгандек. 

27-дақиқа. Милитао рақиб ҳужумчисини тўп учун курашда "еб юборди". 

26-дақиқа. Огоҳлантириш! Каземиро рақибнинг кескин қарши ҳужумини тўхтатиш учун очиқчасига ташланиб, қоидани бузди. 

23-дақиқа. Феде Вальверденинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўққизлигига кетаётганди, кипер ҳам чиройли сейв амалга оширди. Бурчак зарбаси

21-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда. 

20-дақиқа. Қанотдан узатилган тўпни Куртуа эгаллаб олмоқда. 

18-дақиқа. Ферлан Мендининг ўнг оёқда берган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.  

17-дақиқа. Винисиуснинг ажойиб пасидан кейин Бензема зарба учун қулай вазиятга чиқиб борди, унинг уринишини дарвозабон қайтарди, кейин эса Васкес ва Вальверде зарба йўллай олишмади.  

15-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Тони Кроос зарба билан якунлашга қарор қилди, лекин германиялик йўллаган тўп анча юқорига йўл олди.  

13-дақиқа. Кетма-кет икки бор мезбонлар вакиллари йиқилганида ҳакам қоида бузилмади деб топди ва "Кадис" футболчиси йиқилганда, Милитао қоидани бузди деб топгани "Реал" футболчиларига умуман ёқмади. 

10-дақиқа. Карлос Акапо ўткир бурчакдан кучли зарба йўллади, лекин тўп дарвозадан юқорироқдан ўтиб кетди. 

Узатмадан кейин "Реал" қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди, бироқ Васкес тўпни шеригига етказиб бера олмади. Оқибатда меҳмонлар яна бурчак зарбаси ишлаб олишди.  

8-дақиқа. Энди "Кадис" бурчакдан тўпни ўйинга киритади. 

Бурчакдан узатилган тўпни Вальверде тўхтатиб ўтирмай, дарвозага йўллади, ноаниқ...

7-дақиқа. Илк хавфли вазият меҳмонлар дарвозаси олдида юзага келди. Винисиуснинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

6-дақиқа. "Реал" чап қанотдан ҳужум уюштирди, лекин ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилиб, тўпни дарвозабон эгаллаб олишини таъминлашди. 

3-дақиқа. "Кадис" ҳужумга ўтишга уринди, аммо тўп оширишдаги хато сабаб уриниш охирига етмай қолди.

"Реал" дарҳол тўп назоратини ўз қўлига олмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!


Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган. 

"Реал Мадрид" — "Кадис"

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Кроос, Каземиро, Вальверде, Васкес, Бензема, Азар, Винисиус Жуниор.

"Кадис" – Ледесма, Акапо, Кала, Фали Хименес, Эспино, Алехо, Йонссон, Аларкон, Алекс Фернандес, Лосано, Собрино.

Реал Мадрид

Примера Дивизион . 18-тур

20/12/2021, 00:00

0
:
0
Тугади

Кадис

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 38818 томошабин

Бош ҳакам: Jaime Latre

45'
90'
26'  Каземиро
70'  Федерико Вальверде (Лука Йович)
82'  Ферлан Менди (Начо Фернандес)
46'  Энтони Лосано (Альваро Негредо)
64'  Кала
71'  Иван Алехо (Иван Чапела)
85'  Йенс Йонссон (Альваро Бастида)
90'  Томас Аларкон (Маркос Лопес)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика