Ла Лига раҳбари: "Винисиус албатта "Олтин тўп"ни ютади. У ҳозир дунёнинг 3-4 энг яхши футболчисидан бири"

Narzulla Saydullayev
12 май 2023, 08:36
Ла Лига раҳбари "Реал" вакили Винисиус қачондир "Олтин тўп"ни ютишига ишонади.

"Икки йил олдин Burger King раҳбари билан суҳбатлашганим ёдимда. Ўша пайтда мени танқид қилишарди ва шундай дегандим: "Ўйлашимча, Винисиус – юлдуз". Бир қаранглар.

Менимча ҳозир у дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири. Винисиус FIFPro рамзий терма жамоаси ва "Олтин тўп"га даъвогарлар орасида йўқлигидан ажаблангандим.

У ҳозир дунёнинг энг кучли 3-4 футболчисидан бири ва қачондир албатта "Олтин тўп"ни ютади, – деди Хавьер Тебас.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com