UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Мёнхенгладбахда камбэк қилган "Реал" сўнгги (!) поғонада қолди  31 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" қийинчилик билан ғалаба қозонган бўлса, "Аякс" Бергамода дуранг ўйнади  0 02:52ЕЧЛ. "Ливерпуль" Дания клубини мағлуб этди   9 02:50ЕЧЛ. "Ман Сити" ва "Порту"дан ғалабалар  4 02:02"Барселона" Бартомеунинг истеъфоси ҳақидаги хабарларни тасдиқлади  14 01:24Марко ван Бастен: Ван де Беек "Манчестер Юнайтед"га ўтмаслиги керак эди  2 01:10Роналду "Барселона" билан ўйнамайди  6 00:54ЕЧЛ. "Бавария" Москвада ғалаба қозонди  15 00:49"Шахтёр" - "Интер" учрашувида ғолиб номи аниқланмади  9 00:34Breaking: "Барселона" президенти истеъфога чиқди  15 00:25Olamsport: Хабиб жароҳатини кўрсатди, Маҳмуд Мурадовнинг тайёргарлиги ва бошқа хабарлар  0 00:17"Эвертон" яна бир колумбиялик футболчини харид қилиши мумкин  0 00:07ЕЧЛ. "Ман Сити" ва "Порту"нинг бошланғич таркиби билан танишинг  0 23:58ЕЧЛ. "Ливерпуль", "Аякс" ва "Аталанта"нинг асосий таркиби эълон қилинди  1 23:55ЕЧЛ. "Реал" ва "Атлетико"нинг асосий таркиби маълум бўлди!  2

Ла Лига. "Эспаньол" — "Реал Мадрид" 0:1 (Матнли трансляция) Янгиликлар

Ла Лига. "Эспаньол" — "Реал Мадрид" 0:1 (Матнли трансляция)

Испания чемпионати 32-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


Шу тариқа, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Реал" Каталонияда муҳим уч очкони қўлга киритиб, "Барселона"ни очколар бўйича ҳам ортда қолдирди. 

90+4-дақиқа. "Эспаньол" жарима зарбасини тез ўйнаб кетиб, хавфли ҳужумни юзага келтирди, жарима майдонига оширилган тўпни Марсело майдондан ташқарига чиқариб юборди. 

"Реал" маҳорат эвазига рақиб ҳужум ўтишига имкон қолдирмаяпти. 

90+1-дақиқа. Карвахаль ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдони ичига оширди, лекин дарвозабон фаол ҳаракат қилди. 

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Варан тинчгина қоидани бузиб рақибнинг эҳтимолий қарши ҳужумини бузиб қўйди.

88-дақиқа. Тўп жарима майдонига етказиб берилди ва сал қолишига сал қолди. 

87-дақиқа. Винисиус сариқ карточка ишлаб олди.

84-дақиқа. Ўзгариш. Давид Лопез ўрнига Пол Ласано ўйинга тушди.

83-дақиқа. Родриго тезлигини ишга солиб, қийин вазиятда тўпни жамоасига олиб берди. 

Зидан шогирдларини ана шундай ҳотиржам ўйнашга, кўпроқ ақлни ишлатишга чақирмоқда. Унга биринчилардан бўлиб сардор Серхио Рамос лаббай деб жавоб берди. 

77-дақиқа. Ҳакам футболчиларга сув ичиб олиш имкониятини яратди.

76-дақиқа. Варан чап қанотдан олдинга бораётган Марселони пайқади ва тўпни оширди, лекин бразилиялик қанчалик ҳаракат қилмасин, тўпга ета олмади. 

74-дақиқа. "Эсрпаньол" футболчилари зарба бериш учун имкониятга эга бўлишди, лекин зарба кучсиз чиқди ва Куртуа тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

71-дақиқа. Родриго ўнг қанотдан олдинга ўтмоқчи эди, лекин ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

68-дақиқа. Мезбонлар таркибида ўзгариш. Серхи Дардер ўрнига ёш иқтидор соҳиби Нико Меламер ўйинга қўшилди.  

67-дақиқа. Карвахалга нисбатан қоида бузилди. Унинг оёғини босиб олишди ва ҳакам Адриан Педросага сариқ карточка кўрсатди. 

66-дақиқа. Рауль Де Томаснинг зарбасидан кейин Куртуа тўпни ён томонга қайтариб юборди.

65-дақиқа. Винисиус тўп учун курашда қоидани бузишга мажбур бўлди.

63-дақиқа. Ўзгариш. Иско ва Азар ўрнига Винисиус ва Родриго майдонга тушди.

62-дақиқа. Марселога нисбатан қоида бузилди. 

60-дақиқа. Иско ҳимоявий ҳаракатларда фаоллик кўрсатди ва тўпни жамоасига олиб берди. 

58-дақиқа. Навбатдаги бурчак тўпидан "қаймоқранглилар" наф чиқара олишмади. 

57-дақиқа. Ўзгариш! Ву Лей ўрнига Оскар Мелендо майдонга туширилди.

56-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш учун майдон марказида кураш кечмоқда. Охири "Реал" ҳимоячиси қоидани бузди.

54-дақиқа. Навбатдаги ҳужум зарба билан якунланди, лекин Тони Кроос дарвозани аниқ мўлжалга ола билмади. 

Каземиро зарба берди, лекин ҳимоячилар тўп дарвозага етиб бормаслиги таъминлашди.

53-дақиқа. Жарима майдонига яқин ҳудудда Азарга нисбатан қўпол ҳаракат қилинди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

52-дақиқа. "Реал" биринчи бўлимда бўлгани каби бемалол ўйнамоқда ва тезликни кўп ҳам ошириб ўтирмаяпти. 

50-дақиқа. Исконинг узатмасидан кейин Бензема яхши зарба берди, Диего Лопес бунга тайёр турганди. 

49-дақиқа. Ўнг қанотдан оширилган тўпни Ву Лей дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, аммо зарбага куч етишмади. 

47-дақиқа. Тўпни йўқотган "Реал" футболчилари дарҳол прессингга киришишди ва уни қайтариб олишди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Жамоалар майдонга қайтишди. Мезбонлар таркибида ўзгариш. Дидач ўрнига Педроса ўйинга қўшилди.  

Биринчи бўлимнинг энг яхши футболчиси ва ягона гол муаллифи Каземиро!

Ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва танаффус! Бироз дам оламиз.

Шу тариқа, бўлим сўнгида имкониятдан фойдаланган "Қироллик клуби" ҳисобда олдинга ўтиб олди.  

45+1-дақиқа. ГООООООЛ! Бенземанинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Каземиро ҳисобни очди! 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди!

Ҳозиргина ўйин нисбатан тенг курашлар остида ўтаётганини айтгандик "Реал" ўйинни кучайтирди. 

44-дақиқа. Биринчи бўлимдаги энг хавфли вазият! "Реал" футболчилари кетма-кет зарбалар беришди, аммо ҳар сафар Диего Лопес собиқ жамоасига гол уриш имконини бермади.  

43-дақиқа. Жарима зарбасидан кейин Лопесга ҳимоячилар ҳалақит қилишди. 

Ҳозирча майдонда чемпионат пешқадами ва охирги жамоаси ҳаракат қилаётгани унчалик ҳам сезилмаётгандек. Биринчи бўлим деярли якунланди, ҳисоб ҳамон 0:0.  

36-дақиқа. Узоқ вақт тўпни уёқдан-буёққа ошириб юрган меҳмонлар ҳужуми Бенземанинг кучли зарбаси билан якунланди, дарвозабон тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. 

32-дақиқа. Футболчиларга сув ичиб олиш имконияти берилди.

31-дақиқа. Ҳаволатиб оширилган тўпга Рамос етиб, зарба берди, лекин Лопес ўз ўрнида. Қўшимчасига, ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бўлгандек кўринди.    

30-дақиқа. Азар тезликни ошириб, айланган ҳолда рақибни ортда қолдирмоқчи бўлганда йиқитилди.  

26-дақиқа. Яна ўнг қанотдан Ву Лей олдинга ўтиб борди ва Рамосга тўқнашиб йиқилиб тушди, вазиятга яқин турган ҳакам ўйинни давом эттиришни сўради.

Зидан шогирдларига биринчи бўлимнинг ярми ўтди, гол урақолинглар дегандек бўлди.

24-дақиқа. Ву Лей қулай вазиятга эга бўлди, лекин тўп унинг зарбасидан сўнг юқорига учиб кетди.

Ҳозирча беллашув курашларга бой бўлмоқда.

"Реал Мадрид" футболчилари рақибни бироз менсимагандек, эртами-кечми биз ўз голимизни урамиз ва ўйинни ютамиз дегандек ҳаракат қилаётгандек туюлмоқда. 

20-дақиқа. Яқин бурчакка оширилган тўп сал қолса дарвозадан жой оларди, лекин Куруа ўз ўрнида.  

19-дақиқа. Серхио Рамос йўл-йўлакай барчасига улгурмоқда. Марсело қаерга қайтиши кераклиги, тўп йўналиши назорати ва рақибни йиқитишни ҳам уддалади. 

17-дақиқа. Эден Азар Марсело билан "девор" услубида ўйнаб, чап қанотдан олдинга ўтишни истаганди, аммо тўп қочиб кетди.

14-дақиқа. Яна фол, яна мезбонлар қоидани бузишди. Тони Кроос жабрланувчи ролида.

13-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак тўпини меҳмонлар амалга оширди, лекин Каземиронинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.  

11-дақиқа. "Эспаньол" футболчилари майда фоллар эвазига рақибни тезлик олишига йўл беришмаяпти. Бу сафар Азарнинг оёқларига зарба беришди.

10-дақиқа. Жарима майдони ичида Каземиро чаққонроқ ҳаракат қилди ва зарба берди, аммо у дарвозадан ён томонга учаётган паллада Рамос қўрқмади, бошини олиб қочмади, аммо тўп дарвозадан юқорироқдан ўтиб кетди.

9-дақиқа. Жарима майдонига яқин ҳудудда Искога нисбатан қоида бузилди.

8-дақиқа. Ажойиб зарба! Майдон марказидан ўтмай туриб Каземиро тўпни дарвозага йўллади ва сал қолса Диего Лопес тўпни дарвозасидан олиб чиқарди. 

6-дақиқа. "Реал" рақибини тинчлантиришга уринмоқда, тўпга эгалик қилиб, ҳотиржам ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқда футболчилар.

4-дақиқа. Қизиқ ҳолат, ҳозирча "Эспаньол" кўпроқ тўп билан муомалада бўлмоқда ва ҳужум уюштиришга интилмоқда. "Реал" ҳали уйғонмагандек.

3-дақиқа. Хавфли ҳужум. Ву Лей қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонига тўпни оширди, зарба йўлига Дани Карвахаль тўғаноқ бўлди!

"Эспаньол" футболчилари жарима зарбасини амалга оширишди, Тибо Куртуа ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

1-дақиқа. Учрашувга старт берилди. Мезбонлар ўйинни бошлаб беришди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда! Барчанинг кайфияти аъло даражада. 

!!! Ўйиндан аввал қизиқарли фактларга тўхталадиган бўлсак, 4 ўйинда 10 та гол урган "Реал Мадрид" Ла Лига рестартидан сўнг энг сермаҳсул жамоа бўлиб туришини таъминламоқда. 

"Қироллик клуби" футболчилари Рамос ва Бензема биргаликда Ла Лиганинг 16 жамоаси дарвозасини ишғол қила олганлар.

Қитъадошимиз Ву Леи "Реал Мадрид"га қарши учрашувни асосий таркибда бошлайдиган бўлди!

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум. Меҳмонлар таркибида Иско ўйинни илк дақиқалардан бошлаши эътиборга лойиқ. Ўз навбатида, аввалги учрашувларда анча фаол ва самарали ўйнаган Винисиус Жуниор бу сафар захирада қолдирилди.

 

ЯНГИЛАШ

Эспаньол

Примера Дивизион . 32-тур

29/06/2020, 02:00

1
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Каземиро - 45'

Стадион: RCDE Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
46'  Дидак Вила (Адриа Педроса)
57'  У Лэй (Оскар Мелендо)
68'  Адриа Педроса
69'  Адриан Эмбарба (Хонатан Кальери)
69'  Серхи Дардер (Нико Рибаудо)
84'  Давид Лопес (Поль Лосано)
45'  Каземиро
45'  Карим Бензема
63'  Эден Азар (Винисиус Жуниор)
64'  Иcкo (Родриго)
87'  Винисиус Жуниор

Эспаньол – Реал Мадрид

28 июнь, 01.00, "RCDE Стэдиум"

Эспаньол: 13. Диего Лопес, 34. Виктор Гомес, 20. Бернардо, 18. Кабрера, 17. Дидач, 23. Эмбарба, 15. Давид Лопес, 21. Марк Рока, 10. Дардер, 7. Ву Леи, 11. Рауль де Томас.

Реал:
13. Тибо Куртуа, 2. Дани Карвахаль, 4. Серхио Рамос, 5. Рафаэль Варан, 12. Марсело, 14. Каземиро, 8. Тони Кроос, 22. Иско, 15. Вальверде, 7. Азар, 9. Бензема.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика