UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57"Шахтёр" - "Реал"ни ЕЧЛ гуруҳ босқичида икки ўйинда мағлуб этган бешинчи жамоа  1 01:44Зинедин Зидан: "Истеъфо ҳақида ўйламаяпман"  3 01:30ЕЧЛ. "Атлетико" - "Бавария" ва бошқа учрашувлар   5 00:51ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Украинада ҳеч нима қила олмади ва иккинчи бор "Шахтёрга" мағлуб бўлди   77 00:50ЕЧЛ. "Локомотив" ўз майдонида мағлуб бўлди  14 00:27УЕФА йил рамзий термаси учун номзодлар номини маълум қилди, унга Сиз ҳам ўз овозингизни беришингиз мумкин  3 00:08"Насаф"нинг икки асосий футболчисига "Локомотив" ва "Металлург" қизиқмоқда  13 00:07ЕЧЛ. "Атлетико" - "Бавария" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  6 23:58"Милан" тўхтамаяпти: А Серия 9-тур якунлари ҳақида  1 23:50"Барселона" Пикенинг ўрнига бошқа номзод топиб қўйди  0 23:41Эшитдик-да: "Насаф" етакчиси клубдан янги шартнома учун 1,5 миллиард маош сўрамоқда  33 23:31"Челси" ва МЮ афсоналари "Дерби Каунти" бош мураббийлиги учун асосий даъвогар  0 23:14Дик Адвокат фаолиятини якунлайди  1 22:53"Нефтчи" - "Турон" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ. Юсуфхон Нурматов, Бектемир Мелиқўзиев, "Турон" Суперлига йўлланмасини қандай нишонлади?   36 22:49Coca Cola Суперлига. 26-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  3

Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Осасуна"га енгилди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Осасуна"га енгилди

Испания чемпионати 37-туридан жой олган "Барселона" - "Осасуна" учрашуви матнли трансляциясни шу ерда кузатиб бордингиз.


Барселона – Осасуна 1:2 

 «Камп Ноу»

Голлар: 0:1 – 15 Арнаис, 1:1 – 62 Месси, 1:2 – 90 Роберто Торрес..

Барселона – тер Штеген, Фирпо (Альба, 79), Семеду (Видаль, 59), Лангле, Серхи Роберто, Ракитич (Бускетс, 67), Пуч (де Йонг, 79), Фати, Пике, Месси, Брэйтуэйт (Суарес, 59).

Осасуна – Эррера, Навас, Давид Гарсия, Видаль, Аридане, Брашанац (Ойер Санхурхо, 46), Иньиго Перес, Арнаис (Гальего, 71), Монкайола (Роберто Торрес, 85), Эступиньян (Тони Лато, 90), Адриан (Барха, 70).

Огоҳлантиришлар: Семеду (54), Ракитич (57), Эступиньян (63), Пике (69), Фирпо (75).

Четлатиш: Гальего (77).


Учрашув якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+4. ГОООООООООООООООЛ! Торрес "Барса" дарвозасини ишғол этди - 1:2!

90+2. "Осасуна"да ўзгариш: Эступиньян ўрнига Лато туширилди. 

Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди. 

90. "Барселона" тўпга эгалик қилишда давом этмоқда. 

89. Альбадан узатма, аммо Эрнандес ўз вақтида ҳужумга қаршилик қилиб, тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. 

87. Месси 3 кишини алдаб ўтмоқчи бўлди. 2 тасини алдади, аммо 3-си Леони тўхтатди.

86.  "Осасуна" ҳужум уюштирди, Серхи Роберто қаршилик кўрсатди. 

85. "Осасуна"да ўзгариш: Монкайола ўрнига Торрес тушди. 

84. "Вильярреал" "Реал"га гол урди, у ерда хисоб - 2:1.

82. Альбадан ажойиб узатма, меҳмонлар сал қолса ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишига оз қолди, Эррера ўз вақтида тўп йўлини тўсди.

81. Рауль Навас мезбонлар ҳужумининг олдини олди.

79. "Барселона"да 2 та ўзгариш: Фирпо ўрнига Альба, Пуч ўрнига де Йонг туширилди.  

78. "Реал" "Вильярреал"га иккинчи голни урди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал этди. 

77. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди ва Гальегога сариқ эмас, қизил беришга қарор қилди. 

76. Гальего Ланглега нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

75. Фирпо рақибга ортдан зарба бергани боис сариқ карточка олди. У ҳам расман кейинги ўйинда қатнашмайди.

73. Энрик Гальего Клеман Ланглени итариб юборди, жарима тўпи белгиланди. 

72. Артуро Видаль рақиб ҳужумини қайтариб қолишга эришди. 

71. "Осасуна"да 2 та ўзгариш: Адриан ва Арнаис ўрнига Баржа ва Гальего тушишди.

69. Пике норозилик ҳаракатлари учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. Энди у ҳам сўнгги тур баҳсини ўтказиб юборади. 

68. Суарес гол урди, аммо ҳисобланмайди. Чунки офсайдда қолгани маълум қилинди. 

67. "Барселона"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Бускетс тушди.  

66. Бускетс майдонга тушишига тайёрланмоқда. Пуч ўзгартирилса керак.

64. Первис Эступиньян ҳакам билан баҳслашгани учун сариқ карточка олди.

62. ГОООООООООООООЛ!  Месси ўзининг даҳшатли зарбаси билан жарима зарбасини голга айлантирди - 1:1! 

58. "Барселона"да 2 та ўзгариш: Семеду ўрнига Видаль,  Брэйтуэйт ўрнига Суарес ўйинни давом эттиради. 

57. Энди Ракитич огоҳлантириш олди. У Арнаисни йиқитгани учун жазоланди.  Энди хорват кейинги тур ўйинини ўтказиб юборади. 

55. Семеду қўполлиги учун сариқ карточка ишлаб олди.

54. Уууух! Эррера ўз вақтида дарвозадан чиқиб келди ва Мессининг йўлига тўғаноқ бўлди. 

52. Зарбалар бўйича ҳисоб - 10:6. "Барса" фойдасига.

51. Фати Фирпо билан комбинация уюштирди ва ноаниқ зарба йўллади.

50. Ракитич йиқитилди. Жарима зарбасини Месси тепди, аммо яна ноаниқ. 

48. Брэйтуэйт гол урди, бироқ Месси офсайдда эканлиги боис бекор қилинди. 

46. "Осасуна"да ўзгариш: Брашанац  ўрнига Ойер тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

WhoScored: биринчи бўлим учун қўйилган баҳолар

Биринчи бўлим тугади. 

45+5. Брашанац жароҳат олган, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

45+3. Қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сониялари ўтиб боряпти. "Барса" зарба беришга имкон қидирмоқда. Пас-пас-тўп йўқотиш. Яна пас-пас... 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

43. Эступиньян сал қолса ўз дарвозасига гол уриб қўярди. Иккинчи қаватда ғолиб чиқишни истади ва автогол қайд этишига оз қолди.  

39. Месси ва Брэйтуэйт ўзаро девор услубида ўйнашди. Тўп Мессининг зарбасидан кейин "рикошет" орқали ноаниқ кўриниш олди.

37. Эррера "Барса" ҳужумини бартараф этиш учун тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

34. Давом этамиз. "Осасуна" эркин зарбадан ўйинни бошлайди. 

33. Ўйин тўхтатилди. Футболчилар сув ичиб олишлари мумкин. 

Суарес, Альба ва Видалга "Реал" гол ургани ҳақидаги хабар етиб келди 

32. Уууух! Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ. 

30. Перес тер Штегенни жазолашга уринди, аммо посбоннинг устидан тўпни ошира олмади.  

26. "Барселона" бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритди. Тўп ҳатто тер Штегенгача етиб келди. 

24. Брэйтуэйт боши билан шеригига пас беришга ҳаракат қилди, аммо тўпни рақиблао олиб қўйишди. 

22. "Барселона" жарима зарбасига эга бўлди, ижрочи - Месси. Унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. 

20. "Барса" "Осасуна"нинг яна бир хавфли ҳужумини қабул қилиб олди.  

18. Фати рақиб ҳужумини олдини олиш мақсадида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга мажбур бўлди. 

16. ГОООООООООООООЛ!  Эступиньяннинг узатмасидан кейин Арнаис "Барса" дарвозасиги тўп киритди - 0:1! 

14. Семеду Фатига тўпни узатди, аммо у тўпни ўзига бўйсундира олмади. 

12. Семеду рақиб қарши ҳужумини ўқий олди ва ўз вақтида хавнинг олдини олишга эришди. 

11. Иньиго Перес Фатини йиқитди, жарима тўпи.  

10. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 71% - 29%

7. Уууухх! Энди навбат Лангледа! Унинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда хавфли кўриниш олди. 

6. Хавфли вазият! "Барса" собиқ футболчиси Хосе Арнаис узоқ масофадан зарба йўллади, тер Штеген бир амаллаб қайтарди. 

4. "Барселона"да дастлабки жарима зарбаси. Тахминан 40 метрли масофадан Месси узатмани амалга оширди, бироқ ҳеч ким топилмади. 

1. Ўйин бошланди! 

Таркиблар маълум қилинди

Баҳс 00:00да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Барселона" Ла Лига 37-турида "Камп Ноу"да "Осасуна"ни меҳмон қилади. Ушбу ўйинни яқин 2 слат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика