Ла Лига. “Атлетико” ғалаба қозонди. Энди Симеоне шогирдлари “Реал”дан 8 очко олдинда

28 янв 2018, 23:20
Диего Симеоне шогирдлари Испания чемпионатининг 21-турида “Лас-Пальмас” устидан ишончли ғалабага эришди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ўйин тақдири иккинчи бўлимда ҳал этилди. Мадридликлар таркибида Антуан Гризманн, Фернандо Торрес ва Томас гол киритиб, “Атлетико”нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа “Атлетико” чемпионатда иккинчи ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. Энди жамоани 3- ва 4-ўриндаги “Валенсия” ҳамда “Реал Мадрид”дан мос равишда 6 ва 8 очко ажратиб турибди.

Испания чемпионати турнир жадвали

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia