Кутилмаган хабар: Пике Испания термасидаги фаолиятини якунлади
Mirjalol Normatov
11 авг 2018, 23:47
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике Испания миллий термасидаги фаолиятини якунлади.
"Луис Энрике билан гаплашдим ва бу қарорга анча вақт олдин келганимни маълум қилдим. Испания термасидаги фаолиятимдан мамнунман. Энди фақатгина "Барселона" ҳақида ўйлайман", - деди Пике.