Куртуа: "Яхши ўйин бўлиши мумкин эди, бунга ЛаЛига раҳбарияти йўл қўймади"

Mirjalol Normatov
10 янв 2021, 13:38
"Реал" посбони Тибо Куртуа Испания чемпионати 18-тури доирасида "Осасуна"га қарши ўйин ҳақида гапирди.

Посбонга ЛаЛига раҳбарлари чиқарган қарор маъқул келмаган кўринади.

"Бугун чиройли ўйин бўлиши мумкин эди, аммо Примерадагилар бунга йўл қўйишмади. Кучли қор бўрони бўлишини кутаётгандик. Жуда совуқ об-ҳавога қарамай, бу ерга етиб келдик, энди қайтиб кета олмаяпмиз. Раҳбарлар биз ҳам одам эканлигимизни, исталган пайтда майдонга тушадиган роботлар эмаслигимизни тушуниши керак. Бизнинг ҳам оиламиз бор.

Бугун уч очко олишга ҳаракат қилгандик. Чунки бу ерга етиб келиш осон кечмади. "Осасуна"ни табриклайман, улар ажойиб ишни бажаришди. Музлаган майдонда барчанинг имконияти тенг бўлади. Рақиблар яхши ҳимояланди, биз эса вазиятлардан фойдалана олмадик", - деди Куртуа.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal