Куртуа: "Россия терма жамоаси ҳужумчиси голдан олдин мени бироз туртиб юборди"
22 мар 2019 12:10
Янгиликлар
Куртуа: "Россия терма жамоаси ҳужумчиси голдан олдин мени бироз туртиб юборди"
Бельгия терма жамоаси Тибо Куртуа дарвозабони Россияга қарши бўлиб ўтган Евро-2020 учрашувида (3:1) ўтказиб юборган голи ҳақида фикр билдирди.
"Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Фаолиятимда хатолар кўп бўлмаган, шунинг учун бу учрашувдаги ўйинимдан кўнглим тўлмади.
Тўпни ҳар томонга тепиб юбормадим, пенальти эса менинг пасимдан кейин бошланган ҳужум билан бўлди.
Гол ўтказиб юборганимда, тўпни Алдервейрелдга узатмоқчи эдим, аммо у ёпиқлигини кўриб, шошиб қолдим, кейин эса россиялик ҳужумчи мени бироз туртиб юборди. Баъзида дарвозабонлар ҳаётида шундай бўлиб туради" - дейди Куртуа.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар