Куман Сетьеннинг Месси ҳақидаги фикрига қўшилмади

Eldor Akmurzayev
3 ноя 2020
Аввалроқ, “Барселона” собиқ устози Кике Сетьен Лионель Мессини бошқариш жуда қийинлиги ҳақида айтганди.

Рональд Куман эса бу фикрга қўшилмади.

“Барча фикрларни ҳурмат қиламан. Мен учун Лео Месси дунёнинг энг яхши футболчиси, ундаги амбициялар ва ғолибларга хос характерни кўриб турибман. Уни бошқариш эса мен учун қийин эмас. Месси билан орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. У жамоа сардори ва у билан ҳар ҳафта суҳбатлашамиз. Сетьен билан қарашларимиз эса бир-бирида фарқ қилади ва унинг фикрига қўшилмайман”, дейди Куман.

Кике Сетьен: "Мен Мессини ўзгартирадиган ким бўлибман?!"


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal