Куман Пикенинг қанча муддатга сафдан чиққанини айтди

Alisher
25 ноя 2020, 18:23
Испан нашри бўлмиш Marca'да "Барселона" ва "Динамо" (Киев) жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ ўйини олдидан мураббийларнинг диалоги чоп этилди.

Рональд Куман суҳбатда Жерар Пикенинг жароҳат сабаб қанча муддатга сафдан чиққанини айтди.


Луческу: Мен сизларнинг "Атлетико"га қарши ўйинингизни кўрдим, сизлар биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадинглар.

Куман: Улар мудофаада жуда кучлилар, яхши ҳимояланишади.

Луческу: Аммо сизларда гол уриш имконияти бўлди

Куман: Ҳа, ҳа. Жароҳатлар туфайли омадимиз келмаяпти. Ансу Фати уч ойга "кетди", Пике 4-5 ойни ўтказиб юбориши мумкин, Серхи Роберто икки ой майдонга тушмайди. Аммо, сизда ҳам ҳудди шундай муаммолар бор. Бу аҳмоқлик.


Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Киевда "Динамо"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca