

"Менинг Голландия терма жамоаси билан шартномам бор. Бу икки йилга мўлжалланган, шу туфайли "Барселона" ҳақида гапиришни хоҳламайман. Бу кўп томонлама ноқулай. Менда иш бор ва ҳозир янги жамоа ҳақида гапириш амалдаги иш жойимга нисбатан ҳурматсизлик бўлади".
Аввалроқ Куман "Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальвердени алмаштириши ҳақида гапирилганди. Маълумотларга қараганда, каталонияликлар Куман Голландия терма жамоаси билан ҳамкорликни муддатидан аввал якунлаши учун товон пули тўлашга ҳам тайёрлар.




